Кириш Регистрация
14/12 01:00 Алавес 1-1 Леганес
14/12 17:00 Гранада 1-2 Леванте
14/12 17:30 Ливерпуль 2-0 Уотфорд
14/12 19:00 Брешиа 3-0 Лечче
14/12 19:00 Ал-Ҳилол 1-0 Эсперанс
14/12 20:00 Реал Сосьедад 2-2 Барселона T
14/12 20:00 Бёрнли 1-0 Ньюкасл
14/12 20:00 Лестер 1-1 Норвич Сити
14/12 20:00 Челси 0-1 Борнмут
14/12 20:00 Шеффилд Юнайтед 2-0 Астон Вилла
14/12 22:00 Наполи - Парма
14/12 22:30 Атлетик Бильбао - Эйбар
14/12 22:30 Саутгемптон - Вест Хэм
14/12 22:30 Монтеррей - Ас-Садд
15/12 00:45 Женоа - Сампдория
15/12 01:00 Атлетико - Осасуна
15/12 16:00 Хетафе - Вальядолид
15/12 16:30 Верона - Торино
15/12 18:00 Сельта - Мальорка
15/12 19:00 Болонья - Аталанта
15/12 19:00 Милан - Сассуоло
15/12 19:00 Ювентус - Удинезе
15/12 19:00 Вулверҳэмптон - Тоттенҳэм
15/12 19:00 Ман. Юнайтед - Эвертон
15/12 20:00 Эспаньол - Бетис
15/12 21:30 Арсенал - Манчестер Сити
15/12 22:00 Рома - СПАЛ
15/12 22:30 Севилья - Вильярреал
16/12 00:45 Фиорентина - Интер
16/12 01:00 Валенсия - Реал Мадрид

Хабарлар

Роналду Месси ҳақида нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби футболчиси Криштияну Роналду клуб расмий сайтига мавсум олди тайёргалик чоғида кичик интервью берди. Унда футболчининг Лео Месси ҳақида билдирган фикрлари интернет оламида кичик фурсатда оммалашиб кетди. Бугун Роналдунинг Месси ҳақида билдирган энг сўнгги фикрларини сизлар учун таржима қилдик ва уни эътиборингизга тақдим этамиз.

Биз узоқ муддат давомида бир чемпионатда тўп сурганимиз боис анча яқинлашдик. Аслида мен ва Месси ўртасида доимо дўстона муносабатлар ҳукм сурган. Бизни душман деб ўйлаганлар адашади. Афсуски, интернет оламида мен ва Месси ўртасида алоқалар жуда совуқ деган фикр уйғонган ва ҳамма бунга мутлоқ ишониб қолган. Биз у билан биргаликда дунё футболидаги энг қудратли кучга айланганимизга 10 йилдан ошмоқда. 

Афсуски, якунланган мавсум мен учун энг омадлиси бўлмади. Аслида «олтин тўп»ни совринлар ютган футболчига беришларш зарур. Бу мавсумда Месси мендан кўпроқ гол киритди ва «олтин тўп» учун у мендан кўра яқинроқ. Шундай бўлсада, сўнгги йилларда мен ундан кўпроқ совринлар ютишга муваффақ бўлдим. Бу факт! Кимдир Мессини дунёнинг энг кучли футболчиси деб ўйлаши мумкин, лекин менинг фикримча дунёнинг энг кучли футболчиси Криштияну Роналду! Мен 12 йилдан бери ўта юқори даражада футбол намойиш этиб келяпман. Менга шундай қила олган бирорта футболчини кўрсата оласизми?

Сен сайёрадаги 1 – рақамли футболчимисан, ёки 2- рақамли бунинг сира аҳамияти йўқ. Энг муҳими сен жамоангга қандай соврин ютиб бера олдинг? Ана шуниси жуда муҳим.
Месси билан рақобатлашиш борасида сира ҳаяжонланмайман. Шуниси аниқки, агарда иккимиз бир жамоада тўп сурганимизда менда «олтин тўп»
соврини кўпроқ бўлган бўлар эди.

Мессининг ажойиб футболчи эканлигини ҳамма жуда яхши билади. Шахсан мен унинг чап оёғига жуда ҳавас қиламан. Унинг чап оёғИ меникидан бир неча баробар кучлироқ, лекин менинг ўнг оёғим Мессиникидан фойдалироқ десам, адашмаган бўламан. Якунланган мавсум мен учун бундан аввалгиларига нисбатан ўзгачалиги билан ажралиб турди. Италия кўркам ва ажойиб юрт. Мен албатта бу давлатда тўп сураман деб ният қилган эдим ва ниятимга эришдим. Мен учун жамоавий соврин ҳамма нарсадан муҳим. Тан олиш лозим, мен қачондир футбол ўйнашдан тўхтайман. Ана шунда инсонлар менинг натижаларимни кўриб ҳайратда қолишлари учун тинимсиз ўз устимда ишлашим лозим. Вақт эса  тобора оз қолмоқда…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:37, 19.07.2019.
Ўқилди: 17712 марта.
Фикрлар: 56 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.