"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Жон О'Ши мураббийлик фаолиятини бошлаб юборди.
38 ёшли ирландиялик "Рединг" мураббийлар штабига кирди, деб хабар беради клуб расмий сайти.
Маълумот учун ўтган мавсум охирида Ўши футболчилик фаолиятини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед" (1999-2011), "Борнмут" (2000), "Антверпен" (2001), "Сандерленд" (2011-2018) ва "Рединг" жамоаларида тўп сурган