"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс "Кристал Пелас"га керак.
Daily Star нинг хабарига кўра, "Челси" Жеймсни 20 миллион фунт стерлингга сотишдан бош тортди, "Кристал Пелас" 19 ёшли футболчи учун 20 миллион фунт стерлинг таклиф қилди бироқ рад жавобини олди.
"Кристал Пелас" Жеймсни "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтган Аарон Ван Биссакага ўринбосар сифатида кўрмоқда, аммо "Челси" Жеймсни сотиш нияти йўқ.
Маълумот учун, Жеймс ўтган мавсумни ижара асосида "Уиган"да ўтказган.