Янги мавсум бошланишидан олдин Мексикага учиб кетган Испания клубининг футболчилар рўйхатида аргентиналик ярим ҳимоячи Джовани Ло Чельсо ўрин эгалламади.
Бу 23 ёшли футболчини тез орада "Тоттенхэм" футболчисига айланишига яна бир сабаб бўлади.
Испания ОАВларига кўра, ярим ҳимоячи тез орада Лондонда тиббий кўрикдан ўтади ва "Тоттенхэм" билан шартнома имзолайди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда аргентиналик футболчи "Бетис" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та голлик узатма берган.