Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Осиё каратэ федерацияси раҳбари МОҚ президентига ташаккурнома жўнатди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

19-21 июль кунлари Тошкент каратэ бўйича катталар ўртасидаги 16-Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Қитъамизнинг энг кучли каратэ усталари иштирокида кечган беллашувлар спортчиларга унутилмас онларни тақдим этди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақа халқаро федерация мутасаддиларининг ҳам эътибор марказида бўлди. Бунга жавобан Осиё каратэ федерациясининг (ОКФ) раиси генерал-майор Носир Ал-Раззоқи Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмоновга ташаккурнома йўллади.

“Ушбу мактубни катталар ўртасидаги каратэ бўйича 16-Осиё чемпионати муваффақиятли якунлагани билан Сизни ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини табриклаш учун йўллаяпман. Осиё каратэ федерацияси номидан чемпионат ўтказилишини қўллаб-қувватлаганингиз учун Сизга ва Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдириб қоламан. Сўзим сўнгида Сиз ва Миллий олимпия қўмитасига жорий йил муваффақиятли ва омадли ўтишини тилаб қоламан”, – дейди Носир Ал-Раззоқи ўз мактубида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати беллашувлари бошланишидан аввал ОКФ Конгресси ўтказилган ва унинг доирасида Носир Ал-Раззоқи ОКФнинг янги раҳбари этиб сайланган эди. Каратэчиларимиз эса мусобақа давомида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамрағишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 21:36, 25.07.2019.
Ўқилди: 1748 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.