Кириш Регистрация

Роналдунинг «тойчоқ»лари

Баҳо:
+-1 | -

Португалиялик футболчи машиналарни ёқтрирадиганлар сирасига киради. Унинг коллекциясида деярли 20 га яқин машина бўлиб футболчи уларни кўз – кўз қилишни ҳуш кўради. Бугун ана шу машиналарнинг энг чиройли ва замонавийлари билан таништириб ўтамиз.

Bentli Continental

Ер юзида бу машинага ҳавас қилмайдиган инсонлар кам топилса, ажам эмас. Балки, шу сабаб кўплаб машхур спортчилар шу маркадаги машиналарда юришни ёқтиради. Роналду ҳам шулар жумласига киради. Футблолчи бу машинани 2007 – йилда ҳарид қилган бўлиб машина соатига 314 км тезлик билан ҳаракатлана олади.

 

Ferrari 599 GTB Fiorano

2008 – йилда ЙЧЛда ғолиб чиққан Роналду ўзи учун ҳарид қилган бу машинани Манчестер шахри тунелларидан бирида уриб олади. Яхшиямки, футболчининг ўзига ҳеч нарса қилмайди. Энг қизиғИ шундаки, ўша куниёқ футболчи ҳудди шундай машинага буюртма бериб юборади. Роналду иккита Феррарига ҳам 360 минг евродан

 

Porsche 911 Cerrera C

2009 – йилда футболчи ўзининг эски машиналарини сотувга қўяди. Бўшаб қолган жойлардан бирга эса, айнан шу маделдаги машинани ҳарид қилади.

Buggati Veyron


Айнан 2009 – йилда футболчи томонидан ҳарид қилинган Буггаати Вейрон машинаси катта шов – шув кўтарган эди. Роналдунинг ҳаридидан сўнг, ушбу корҳона жахон бозорида катта мавқейга эга чиқди десак, адашмаган бўламиз.

Rolls - Roys Phantom


«Манчестер Юнайтед»нинг яна бир афсонаси Девид Бекҳамнинг энг севимли машинаси саналадиган «Роллс – Ройс пҳантом» Роналдунинг машиналари орасида бор. Тўғри, футболчи бу машинадан кўп ҳам фойдаланавермайди, бироқ ижтимоий тармоқларда бу машинанинг суратлари етарлича топилади.

 

Lamborghini Aventador LP 700 - 4

Роналду бу машинани ўзининг туғилган кунига ўзи совға қилган эди…

 

Buggati Veyron 16.4 Grant Sport

Футболчи томонидан ҳарид қилинган энг қиммат машиналарнинг етакчиларидан саналадиган ушбу «тойчоқ»нинг нархи 1, 7 миллион евро эканлиги кўпчиликка сир эмас. Сўнгги пайтларда футболчи шахар кўчаларида айнан шу супермашинада пайдо бўляпти. Футболчи бу машинани "Евро 2016" мусобақасидаги ғолибликдан сўнг сотиб олган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:39, 26.07.2019.
Ўқилди: 8562 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.