Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги сўнгги маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.

Сулшер трансфер режасини ошкор қилди

«Манчестер Юнайтед» устози  Сулшер жамоанинг трансфер режаси борасида баёнот берди.
“Мен ҳозир бизда кучли жамоа бор эканлигини айта оламан. Таркибимиздаги йигитларнинг барчаси кучли ва ўз ишининг чинакам усталари. Шундай бўлсада, биз янада кучлироқ бўлиш учун тинимсиз ҳаракат қилишдан тўхтамаяпмиз. Биз ҳақимизда тинмай ёзишмоқда. Адашмасам, бу трансфер ойнасининг ўзида камида 150 та футболчини «Манчестер Юнайтед»га ўтиши борасида миш – мишлар пайдо бўлди. Шуни аниқ айтишим мумкинки, биз узоғИ билан 1 ё 2 футболчини сотиб юборишимиз ёки сотиб олишимиз мумкин. Бундан ортиғ ҳеч қандай режамиз йўқ.

Гвардиола Дани Алвез борасида қандай фикрда

Дани Алвезнинг келажаги ҳаммани қизиқтирмоқда. Футболчи ҳали-ҳамон ўзи учун жамоа топа олмади. Унинг «Манчестер Сити» жамоасига ўтиши борасидаги барча миш – мишларга шахсан Гвардиоланинг ўзи нуқта қўйди. Мураббий журналистлар билан бўлган суҳбат чоғида : « Дани кучли футболчи. Уни ёши ўтиб қолган деб ўйлаганлар катта хато қилади. Шахсан мен уни жон деб жамоамда кўрган бўлар эдим. Гап шундаки, менинг жамоамда ҳам 2 та ажойиб қанот ҳимоячилари мавжуд ва бизга бу зона учун футболчи керак эмас. Унинг келажакдаги ишларига омад тилаб қоламан» деди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 36 ёшда бўлишига қарамасдан, яқинда ўз якунига етган «Копа Америка» мусобақасининг «энг яхши ўйинчи»си деб эътироф этилди. Эндиликда унинг кейинги манзили катта сўроқ остида қолмоқда?!

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши ортга қайтмоқчи

«Шанхай СИПГ» жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар Европага қайтмоқчи эканлигини эълон қилди. Футболчи ва унинг агенти ортга қайтиш вариянтлари устида ишламоқда” , - деб хабар тарқатмоқда «Шанхай СИПГ» клуби расмий сайти.
Футболчининг ўзи бу воқеага қуйидагича изоҳ берди: « Мен ортга қайтмоқчиман. Катта эҳтимол билан кейинги клубим Италиядан бўлади. Ҳозирда Милан шаҳрининг икки клуби билан музокарлар ўтказмоқдамиз. Юқори даражадаги чемпионатда тўп суришнинг вақти келди деб ўйлайман»
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2017 – йилда Лондоннинг «Челси» жамоасидан «Шанхай СИПГ» сафига ўтган эди. Бунга қадар футболчи «Сан Пауло» ва «Интернационале» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

«Милан» ҳужумчисига талаб бор

Миланнинг «Милан» жамоаси ҳужумчиси Патрик Кутроне АПЛ жамоалари эътибор маказида турибди. Футболчи учун курашда «Велверҳемптон» ва «Астон Вилла» жамоалари иштирок этмоқда. «Милан» ўз футболчисини тезроқ сотиб юбориш ҳақида ўйламоқда. Уларнинг бу мавсумдаги асосий трансфер нишони «Атлетико» ҳужумчиси Ангел Кореа эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
 21 ёшлик футболчининг «Милан» билан тузган шартномаси 2023 – йилга қадар бўлиб, унинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

«Арсенал» «Эвертон» кураши авжига чиқмоқда

АПЛ жамоалари ўртасида «Кристал Пелас» ярим ҳимоячиси Заҳа учун кураш кетаётганидан хабарингиз бор. Ҳозирда футболчи учун «Арсенал» асосий даъвогар бўлиб турган эди. Улар футболчи учун 50 миллион фунт таклиф қилишган эди. Бугун «Эвертон» футболчи учун расман 60 миллион евро ва Женк Тосунни таклиф қилди. Бу кетишда , «Арсенал» бу мавсумдаги асосий трансфер нишонидан айрилиб қолиши ҳеч гап эмас.  Ҳозирда «тўпчилар» тасдиқланмаган хабарларга кўра Заҳа борасида янги таклифни тайёрлашмоқда. Унга кўра клуб футболчига  турли бонусларни ичига олган 70 миллион фунт стерлинг ваъда қилишмоқчи. Шундай бўлсада, «Кристал Пелас» ўз футболчисини 90 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:40, 27.07.2019.
Ўқилди: 7078 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.