Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Себастьян Роде расман “Айнтрахт” футболчисига айланди.
Ушбу трансфер 4 млн еврога баҳоланди. 28 ёшли футболчи “бургутлар” билан тўрт йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Роде мавсумнинг иккинчи қисмини “Айнтрахт”да ўтказди ва 20 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол ва 1 та голга ассисентлик қилди.