Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+-1 | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги маълумотлар билан таништиршда давом этамиз.

Швед афсонасининг ўғли «Спартак»га ўтмоқчи

Москванинг «Спартак» жамоаси Шведсия футбол афсонаси Ҳенрик Ларссоннинг ўгли Ёрдан Ларссон билан шартнома имзолаш арафасида турибди.
22 ёшлик футболчи шу кунларда жамоанинг тиббий кўригидан ўтмоқда. «Норчепинг» жамоаси футболчиси якунланган мавсумда Шведсия чемпионатида 11 та гол киртди ва 1 та голли узатмани амалга ошиди.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек Андре Шюррле ҳам тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Коноплянка янги жамоаси билан келишиб олди

“Украиналик футболчи шахсий шартнома борасида Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси билан келишувга эришди” деб хабар тарқатмоқда «FTR» нашри.
Турк нашрларининг хабар беришича, Евгений шахсий шартнома борасида «Бешиктош» жамаоси билан тўлиқ келишувга эришиб бўлди. Эндиликда турклар футболчининг клуби «Шалко 04» жамоаси билан унинг тавон пули борасида келишувга эришса, бўлди.
Футболчининг тахминий трансфер нарихи 5 миллион евро атрофода баҳоланмоқда.

«Челси» ўз футболчиларини сотувга қўйди

Лондоннинг «Челси» клуби устози Френк Лемпард жамоанинг трансфер чековларига қарамасдан икки ярим ҳимоячининг ҳизматларига умуман эҳтиёж сезмаяпти ва уларни трансферга қўйди.
Улардан бири Денни Дринквотер бўлса, иккинчиси Бакайоко. Ярим ҳимоячилар Лемпарднинг ўйин услубига умуман мос эмас деб топилди ва трансферга қўйилди.
Бакаёко борасида «Челси»га «Эвертон» таклиф билан чиқишга улгурган бўлса, Денни Дринквотер борасида бирорта жамоа алоқага чиққанича йўқ.

Сан – Марино клуби Дани Алвезга иш таклиф қилди

Бразилиялик Дани Алвезга шу кунларда Сан – Марино чемпиони «Тре Фиори» жамоаси расмий таклиф билан чиқди.

Улар футболчига жўнатган хатда қуйидаги сўзлар ёзилган эди : «Дани, биз сенинг иш қидираётганингдан хабаримиз бор. Сенинг эришган натижаларининг ва ютуқларинг одамни ҳайратда қолдиради. Биз сени ўз жамоамизда кўришдан бахтиёр бўлган бўлар эдик. Биз Сан – Маринодаги совриндор жамоалардан биримиз. Агарда сенга янги совринлар, футбол ва мазали таом керак бўлса, бизнинг жамоамизга ҳуш келибсан!»

«Барселона» жамоаси савдолашмоқда

“Мана 10 кундан бери Католониянинг «Барселона» жамоаси «Бетис» клуби билан савдолашмоқда”, - деб хабар тарқатмоқда «Фотбалл трансфер» нашри. Берилган маълумотларга қараганда Католония клуби Хуниор Фирпо борасида «Бетис» жамоасига 20 миллион евро таклиф қилган, лекин «Бетис» ўз футболчисини 30 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Томонлар ўртасидаги савдо тобора асабий кўриниш олмоқда ва тез орада «Бетис» ўз футболчисини «Барселона»га сотишдан бош тортса, ажаб эмас. Боз устига футболчига «Барса» қизиқаётганини билган бошқа гранд клублар ҳам Фирпо билан яқиндан танишиш ҳақида ўйлаб қолишмоқда. Агарда «Барселона»  «Бетис» талаб қилган пулни бермаса, ажойиб футболчини қўлдан чиқариб юбориши мумкин. Гап шундаки, футболчига ҳозирда «Вулверҳемптон», «Милан» ва «Наполи» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Рибери ўзининг кейинги клубини аниқ қилиб олди

Франциялик футболчининг кейинги манзили қаер бўлиши жуда кўп саволларга сабаб бўлаётган эди. «Билд.де» нашри тарқатган хабарларга кўра, Франк шу кунларда «Айнтрахт» жамоаси билан шартнома имзолайдиган кўринади. Сабаби, қаҳрамонимиз ва унинг агентини «Айнтрахт» клуби базаси олдида пайдо бўлган.
Манбаада шунингдек футболчи клубдан катта маош сўраётгани ва «Айнтрахт» бу борада ўйлаб кўрмоқчи эканлиги маълум қилинди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:11, 30.07.2019.
Ўқилди: 10047 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.