"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби 32 ёшли немис футболчисининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Хабар қилинишича, футболчи лондонликлар билан икки йиллик шартнома имзолайди ва футболчи йилига 4 млн евро атрофида маош олади.