Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Сўғдиёна» кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи даврасини «Сўғдиёна» клуби кетма-кет иккита ғалаба билан бошлади. Ўтган турда ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этган жиззахликлар, бугун Қўқондан ғалаба билан қайтишди. "Қўқон-1912" эса кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубият аламини тортмоқда.

Учрашув мезбонлар учун омадсиз бошланди. Биринчи дақиқадаги ҳужум меҳмонларга омад келтирди. Иван Нагаев ҳисобни очди. Голдан кейин дарҳол ҳужумга отланган қўқонликлар  рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтиришди. 7-дақиқада "Қўқон-1912" пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Ҳисобни тенглаштиргач, майдон эгалари катта куч билан олдинга ташланишди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида аниқроғи, 17-дақиқада "Сўғдиёна" посбони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 27-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Санжар Рашидовнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 29-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 43-дақиқада Суҳроб Бердиев жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Шу тариқа, жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни қўқонликлар анча фаол бошлашди. 52-дақиқада жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Шаҳбоз Эркинов рақиб дарвозасига аниқ йўллай олмади. 63-дақиқада меҳмонлар иккинчи тўпни киритишди. Қарши ҳужумларнинг бирида жиззахликлар рақиб дарвозасини ишғол этишди. Жасур Ҳасановнинг узатмасидан кейин Кахи Махарадзе тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

70-дақиқада меҳмонлар учинчи голни киритишганди. Аммо тўп киритган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади. 72-дақиқада "Қўқон-1912" ижросидаги ажойиб комбинация якунига етмай қолди. Ушбу вазиятда Иқбол Маликжонов рақиб жарима майдони ичида ажойиб ўйин намойиш этганини эътироф этиш лозим. Ўйининг сўнгги дақиқаларида жамоаларда голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келишига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Coca Cola Суперлига, 15-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 1:2 (1:1)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (7 пен). - Иван Нагаев (1)  Кахи Махарадзе (63).
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев 4.Собит Синдаров, 7. Жамшид Ҳасанов (5. Ҳожимат Эркинов – 62), 10. Қувондиқ Рўзиев (91.Отабек Ҳайдаров – 81), 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шахбоз Эркинов (11. Тимур Ҳакимов – 70),  23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
“Сўғдиёна”: 27. Милан Миторович, 2. Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе (8. Сирож Мелиев – 88), 7. Санжар Рашидов, 10. Шохруз Норхонов (11. Иззатилла Абдуллаев – 68), 14. Жамшид Болтабоев (97. Шаҳбоз Жўрабеков – 46), 71. Жасур Ҳасанов, 88. Иван Нагаев, 91. Никола Милинкович, 92. Шерзод Файзиев.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Максим Нехочин.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:44, 30.07.2019.
Ўқилди: 2812 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.