Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ҳудудий футбол академияларига қабул имтиҳонларини юқори даражада ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

1-20 август кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларига қабул имтиҳонларининг ҳал қилувчи иккинчи босқичи ўтказилади.

Бугун ЎФА мажлислар залида мазкур имтиҳонларни юқори даражада, шаффофлик ва адолат тамойилларига асосланган ҳолда ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ҳамда имтиҳонда бевосита вакил сифатида қатнашадиган ЎФА ходимлари иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, ҳудудий академияларга қабулнинг илк босқичи июль ойида ташкил этилди ва унда 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ичидан энг яхшилари сараланди. Ана энди августда бўладиган якуний имтиҳонларда ҳар бир академияга 22 нафардан иқтидорли ўйинчилар танлаб олинади. Якуний имтиҳонлар 4 кун давом этиб, дастлаб ўйин амалиёти ва мантиқий тест бўйича билим ва кўникмалар текширилади. Кейин эса техник ва жисмоний қобилиятлар синовдан ўтказилади ва академияда таҳсил олувчи болалар саралаб олинади.

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда имтиҳонларнинг юқори даражада ташкил этилиши, якунда эса иқтидор бобида энг сара футболчилар танлаб олинишида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар муҳокама этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов имтиҳонлар жараёнининг адолатли тарзда ташкил этилиши жуда ҳам муҳим эканини алоҳида таъкидлаб ўтди:

- Академияларга қабул имтиҳонларининг асосий меъзони – адолатли танлов бўлиши лозим. Ҳеч қандай аралашувларсиз, фақат болаларнинг истеъдодини профессионал тарзда баҳолаш орқалигина биз ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларида энг иқтирдорли ўйинчиларнинг таҳсил олишини таъминлашимиз мумкин бўлади. Бунинг учун эса имтиҳонни ўтказишга масъул бўлган академия директорлари, шунингдек имтиҳонларда қатнашадиган ЎФА вакилларидан бор куч-маҳоратини ишга солиш ва имтиҳонларни профессионал даражада ўтказиш талаб этилади, - деди Равшан Эрматов.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:23, 31.07.2019.
Ўқилди: 1427 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.