Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

АГМК - "Андижон": Превью

Баҳо:
+ | -

Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 17 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 10 маротаба зафар қучган. Юбилей 10-ғалабага яқиндагина Андижонда ўтган биринчи давра доирасидаги баҳсда эришилганди. "Андижон" эса жамоамиз устидан 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги мавсумда, ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 3 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этишган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик жамоамиз тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 30-20.

Мазкур ўйинга жамоалар икки хил кайфиятда келишмоқда. Суперлиганинг иккинчи даврасидаги илк турда жамоамиз Бекободда ҳакамлик қурбонига айланиб мағлубиятга учраган бўлса, "Андижон" ўз уйида кечган баҳсда "Бухоро"ни (2:0) таслим этди. Эътиборли тарафи, иккинчи даврага тайёргарлик босқичи доирасида жамоамиз ҳам "Бухоро"га қарши назорат ўйинини ўтказган ва худди "Андижон" каби 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Александр Хомяков жамоаси россиялик мутахассис қўл остида ўзининг илк ғалабасини ўтган турда расмийлаштирди. Бу ғалаба "Андижон" учун мавсумдаги иккинчисига айланди.

АГМК - "Андижон" учрашуви қизиқарли кечишига бир қанча омиллар мавжуд. Биринчи навбатда ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Шунингдек, жамоалар турнир жадвалида бир хил очко жамғарган ҳолда "қўшни"га айланишган. Бу эса мазкур тўқнашув қадрини икки ҳиссага оширади ва Олмалиқдаги баҳс табиийки 6 очколик ўйинга айланади.

Жамоамиз "Андижон" устидан биринчи даврадаги муваффақиятни такрорлаш учун жиддий бел боғлаган.

Қайд этиш керакки, бу учрашувда жамоамизни бош мураббий Миржалол Қосимов дисквалификация туфайли бошқариб тушмайди. "Металлург" билан ўйинда олинган қизил карточка эвазига Миржалол Қосимов ўйинни трибунада кузатади.

Мазкур ўйинда жамоамиз ўзининг анъанавий сариқ рангли либосда ҳаракат қилади. "Андижон" эса оқ либосда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК - "Андижон" учрашуви 31 июль куни Олмалиқдаги ОКМК "Марказий" стадионида соат 19:00да бошланади.

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 17:32, 31.07.2019.
Ўқилди: 2306 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.