"Сурхон" жамоасига иккинчи даврада келиб қўшилган легионерлар қачон майдонга тушади?
Бугунги кунда кўпчилик муҳлисларимиз "Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилган Украиналик ва Бразилиялик легионерлар қачон майдонга тушади? дея савол бермоқдалар.
1. "Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилган Украиналик Микола Агапов "Сурхон" жамоаси билан йил оҳиригача мўлжалланган шартномага қўл қўйган. Яхши биласиз, легионер футболчиларнинг маҳаллий футболчилардан фарқли томони, улар шартномага тузгач, уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқадиган ЎФА Ҳалқаро бўлими бор. Бу ҳалқаро бўлим клуб томонидан берилган барча ҳужжатларни Украина футбол ассоциациясига тақдим этади. Украина футбол ассоциацияси эса футболчининг ҳақиқатдан ҳеч қайси клуб билан амалдаги шартномаси бор ёки йўқлигини аниқлаб бўлгач, бизга якуний ҳулосани айтади. Лекин, айнан Украина футбол ассоциацияси якуний ҳулосани бергани йўқ. Шу сабабли ҳам Микола жамоамизга ёрдам бера олмаяпти.
2. Бундан бир неча кун аввал, бразилиялик Педро билан ҳам шартнома имзоланишини ҳақида хабар берган эдик. Юқорида таъкидлаганимиздек, Бразилия футбол ассоциация Педронинг Бразилия клуби билан шартномаси борлиги ҳақида хабар берди. Шундан сўнг жамоа Педро ўрнига яна бир бразилиялик футболчи Lucas De Oliveria Cunhaни жамоага олиб қолиш бўйича ишлар олиб борди ва Лукас бугунги кунда эркин агент эканлиги аниқланди. Лукас "Сурхон" билан йил оҳирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Энди, бу футболчининг ҳам Ҳалқаро бўлимдан жавоб келиши кутилмоқда.
"Сурхон" сафига келиб қўшилган легионерлар насиб қилса, Ўзбекистон Суперлигаси 16-тур доирасида 10-август куни "Локомотив" билан бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушадилар.
Агарда, Украина ва Бразилия футбол ассоциацияси бизга маълумотларни тезроқ тақдим этсалар, 4-август куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги доирасида "Локомотив" жамоасига қарши учрашувда легионерларимиз майдонга тушишлари мумкин бўлади.
"Сурхон" ПФК матбуот хизмати