Ювентус ҳужумчиси Мойзе Кин "Эвертон" футболчисига айланди.
19 ёшли футболчи Англия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ, "Эвертон" Кин учун "Ювентус"га 27,5 миллион фунт тўлаши маълум қилинган эди.
Шунингдек Ювентус футболчини 36,6 миллион фунтга қайта сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун, 2018/19 йилги мавсумда Кин "Ювентус" учун "А" Серияда 13 та ўйин ўтказиб 6 та гол ва 1 та голлик узатма амалга оширди.