“Ливепуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Норвич”га қарши кечган ўйиндан сўнг қуйидаги фикрларни билдирди.
“Норвич”га ҳурматим ошди, жамоа яхши футбол намойиш қилди ва ўз ўйинидан роҳатланди. Иккинчи бўлим дебютида бешинчи ёки олтинчи голни уришимиз мумкин эди, бироқ бу ишни “Норвич” қилди.
60 дақиқа ичида биз суперфутбол намойиш қилдик, сўнгги ярим соатликда рўй берган ҳолат мавсум аввали учун одатий ҳол”, - дейди Клопп.