Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу мавзудаги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз

«Реал Мадрид» Неймарни қўлга киритмоқчи

Мадрид супер клуби Неймар трансфери борасида жиддий ишларни амалга оширмоқда. «Реал Мадрид» жамоаси Пол Погбани қўлга кирита олмагач, бор эътиборини Неймарни қўлга киритишга бел боғлади.

«Реал Мадрид» Неймарни қўлга киритиш учун трансфер суммасининг катта қисмини ўз футболчиларини бериш йўли билан тўлдиришни режа қилмоқда.

«The Sun» нашри тарқатган хабарларга кўра «Реал Мадрид» футболчи учун Марсело, Варан ва Искони таклиф этади. Бундан ташқари 50 миллион евро ҳам қўшиб берилади.

«ПСЖ» Неймар билан бўлган муоммолардан чарчагани боис, уни тезроқ сотиб юборишни истамоқда. Гап шундаки, «ПСЖ» мухлислари Неймарни кетишини талаб этишмоқда.
 Ҳозирда футболчини қўлга киритиш учун «Реал Мадрид»дан бошқа клубда молиявий имконият мавжуд эмас.

«Барселона» «Бавария»га рад жавобини берди

Мюнҳеннинг «Бавария» клуби бразилиялик футболчини қўлдан чиқариб юбориши мумкин.
Гап шундаки, «Бавария» пул тежаш ва эҳтиёткорлик юзасида Коутиньони бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда. Бу эса, Каталония клубини умуман қониқтирмаяпти. Агарда «Бавария» «Барса» футболчиси учун 110 милион евро бермаса, «Барселона» Коутиньони Неймар трансферининг бир бўлага сифатида париж жамоасига таклиф қилишга қарор қилди.

Шунингдек, «Бавария»нинг тежамкор таклифи Коутинёнинг ўзини ҳам у қадар қизиқтираётгани йўқ.

Агарда «Бавария» футболчи учун пул тўлашни истамаса, Франк Риберининг ўрнига бошқа футболчи излашига тўғри келади.

Ҳозирда немис клуби  бразилиялик футболчини қўлга кирита олмаса, «Баер» ярим ҳимоячиси Леон Бейли номзодини кўриб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда.

Старидж 13 та таклиф олди

29 ёшида эркин агентга айланган Даниел Стариджнинг келажаги борасидаги таклифлар тобора кўпайиб бормоқда.

«Telegraf» нашри тарқатган хабарларга қараганда, футболчини қўлга киритиш учун 13 та клуб таклиф билан чиққан. Улар орасида Италиянинг «Балония», Туркиянинг «Бешиктош» Франциянинг «Марсел» сингари номдор жамоалари мавжуд.

Шунингдек МЛС жамоаларидан бир нечтаси ҳам футболчига ўз клубидан жой таклиф қилган. Хатто «Ди Си Юнайтед» жамоаси ангилиялик футболчига ҳафтасига 60 минг евро маош белгиланган шартномани таклиф қилган.

Ҳозирда футболчи бир қарорга келганича йўқ. У шу ҳафтанинг охирги кунида ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда

«Спартак» яна бир ҳужумчини қўлга киритмоқчи

Моска клуби янги мавсум олдидан трансферларни амалга оширишда давом этмоқда. «Спартак»нинг навбатдаги нишони ўтган мавсумда Туркия чемпионатида 30 та гол киритган Мбае Диане бўлиб турибди.

Турклар футболчи учун 12 миллион евро сўрашмоқда. Москва клуби илк расмий таклифида футболчини 10 миллион эвазига қўлга киртмоқчи эканлигни маълум қилди.

Томонлар футболчининг нархи борасида музокарларни давом эттримоқда. Агарда бу трансфер амалга ошса, Москва клуби трансфер тарихидаги рекордлар янгиланади.
 Эслатиб ўтамиз, Москва жамоаси янги мавсум олдидан Гус Тил, Анре Шюррле, Понсе, Жордан Ларссон сингари футболчиларни ҳарид қилди.

«Тоттенҳем» уни сотиб юбормоқчи

Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси Ндомбеленинг трансферидан сўнг, бўшаб қолган ғазнани тўлдириш мақсадида Виктор Ванямани сотувга қўйишга қарор қилди.

Почетиньо Ваняманинг ҳизматларига ортиқ муҳтож эмаслигини ва уни қўйиб юборишга тайёр эканлигни расман клуб сайтида эълон қилди.

Ҳозирда 28 ёшлик футболчининг ҳизматларига «Галатасарай» қизиқиш билдирмоқда. Томонлар футболчи учун илк музокарларни ўтказишга ҳам муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз Ваняма ўтган мавсумда 13 та учрашувда майдонга тушган бўлсада, ўйинларнинг атиги 4 тасини асосий таркибда бошлаган холос.

«Реал Мадрид» ҳужумчиси бошқа клубга ўтишга яқин

“Ҳозирда «Қироллик клуби» ҳужумчиси Мариано Диаз бошқа клубга ўтишга яқин турибди” – деб хабар тарқатмоқда  «Readfootball» нашри.

Унга кўра Мариано Диаз билан Испаниянинг «Бетис» жамоаси жиддий қизиб қолган ва футболчини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда. «Реал Мадрид» эса, ўз футболчиси сотиб юборишни истамоқда. Ҳозирда томонлар футболчининг келажги борасидаги музокарларни давом эттиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мариаоно Роналдудан сўнг, клубда 7-рақамда тўп сураётган эди. Жамоага Эден Азар келгач, ундан бу рақам олиб қўйилди. Шунга қарамасдан футболчи Мадридда қолиб ўз имкониятларини тўлиқ кўрсатишни режа қилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:48, 13.08.2019.
Ўқилди: 5974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.