Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бу қандай «жилет»? Унинг нима фойдаси бор?

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда деярли барча топ клубларнинг машғулотларида ушбу жилетларга кўзингиз тушади. Бугун ушбу қурулма тўғрисида маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.

Бу қурилма футболчилар орасида оммалаша бошлаган бўлсада, у ҳақида маълумотлар у қадар кўп эмас эди. Британиялик қизиқувчан журналистлар бу мавзуни атрофлича ўрганиб чиқишди ва унинг барча яширин сирларини ошкор этишди.

Ҳаммаси футбол у қадар ривожланмаган Шимолий Ирландияда бошланган эди. Айнан Шимолий Ирландийда 2007-йилда ташкил топган «Стат Спортс»  футбол оламини забт этишни олдига мақсад қилиб қўяди ва бу ишни уддалади десак, адашмаган бўламиз.

Ҳозирда бу корҳона дунё бозорларини эгаллаган чинакам савдо белгисига айланиб улгурди. «Барселона», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Ливерпуль» «Манчестер Сити» сингари жамоалар билан ҳамкорлик қиладиган корҳона қисқа муддат ичида гигант компанияга айланиб улгурди.

Ўзига ҳос нимчаларнинг асосий вазигаси «Стат Спорт» томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсус гаджетларни иккита курак ўртасида муқим туришини таъминлашдан иборат. Бу гаджет Вайберпод деб аталади. Ушбу қурулма машғулотлар чоғида жпс датчиклар орқали футболчи ҳақидаги маълумотларни маҳсус базага жўнатиб туради. Вайберпод нафақат футболчининг босиб ўтган масофасини, балки унинг умумий тезлиги, неча бор катта тезликда ва неча бор ўрта тезликда югургани, юрак уруши, футболчининг тўқнашувларга чидамлилиги каби кўплаб муҳим воқеаларни анализ қилади ва керакли маълумотларни маҳсус жпс орқали базага жўнатади.

Бу маълумотлар ҳар машғулотлар чоғида қўшиб борилади ва маҳсус программа орқали кузатилади. Шу йўсинда мураббийлар футболчиларнинг оптимал формада ушлаб туришга муваффақ бўлишади. Баъзан мураббийлар вайберподдан ўйин чоғида ҳам фойдаланишади.
Жумладан 2016-йилдаги «Ла Лига» баҳслари стартида Месси айнан шундай вайберпотлардан ўйин пайтида фойдаланган эди.
Мураббийлар гаджет ёрдамида «Копа Америка» мусобақасидан қайтган футболчининг жисмоний ҳолатини текширишган ва  тезроқ спорт формасини тиклаб олишини учун замин яратишган эди.

Бундан ташқари, ушбу қурулма жароҳатлар ҳақида аввалдан хабар беради. Кўпинча футболчилар жароҳатнинг сўнгги босқичидагина оғриқ сезишади. Шу сабабли, жароҳатдан фориғ бўлиш ва тикланиш учун узоқ вақт талаб этилади. Вайберпод эса, футболчиларнинг узоқ вақтга сафдан чиқишдан асрайди ва жароҳат ҳавфи ҳақида олдиндан хабар беради. Маҳсус программа орқали мураббийлар футболчининг оёқнинг қайси қисмида жароҳат борлигни ортиқча қийинчиликсиз билиб олишлари мумкин.

Статистик маълумотларга қараганда гаджетлардан фойдаланадиган футболчилар қолганларга нисбатан 2 баробар камроқ жароҳат олишар экан.

«Стат Спорт» компанияси асосчилари Алан Кларк ва Шон Оконир тобора дунё спортини забт этиб бормоқда. Ҳозирда компанияда 60 минг инсон меҳнат қилмоқда. Ҳозирда «Стат Спорт» футболдан ташқари бошқа спорт турлари учун ҳам гаджетларни етакзиб бермоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:00, 18.08.2019.
Ўқилди: 8732 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.