Ушбу рукндаги сўнгги янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.
«Бавария» «Ювентус» футболчисидан воз кечди
«Bild» нашри тарқатган хабарларга кўра, «Бавария» жамоаси «Ювентус» ҳужумчиси Марио Манджукични ҳарид қилиш фикридан қайтди.
Гап шундаки, «Бавария» клуби ўз бюджетидаги барча пулни тўлиқ Коутиньонинг трансферини амалга оширишни режа қилмоқда.
Мюнҳен клуби бу трансфер компаниясида Мандкужичдан ташқари, Лерой Сане билан ҳам музокарлар ўтказган бўлсада, трансфер амалга ошмай қолган эди. Клуб мухлислари жамоани Роббен ва Рибиери тарк этгач, топ даражадаги футболчининг ҳарид қилишини талаб қилмоқда. Раҳбарият айнан «Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Коутиньони ҳарид қилиш орқали барча муаммоларга ечим топишидан умидвор.
Эмре Жан «Ювентус»дан кетади
Турин супер клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан тез орада ўз жамаосини ўзгартириши мумкин.
Гап шундаки, футболчи клуб мураббийи Маурицио Сарри футболчининг режаларида йўқ эканлиги очиқчасига эълон қилди.
Ҳозирда Эмре учун «Боруссия Дортмунд» ва ПСЖ клубларидан бирини танлаш лозим. Футболчи катта эҳтимол билан Париж клуби сафига бориб қўшилса, ажаб эмас. Ҳозирда ПСЖ Рабионинг ўрнини тўлдира оладиган жисмонан бақувват марказий ярим ҳимоячи изламоқда ва Эмре уларнинг шортлистининг биринчи поғонасида турибди.
Трансфермаркет футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳолаган бўлсада, бу сумма музокаралар давомида батамом бошқача кўриниш олиши ҳеч гап эмас.
Эриксон келажаги борасида қарор қабул қилди
Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксон клубда қолиш ё қолмаслик борасида якуний қарорни қабул қилди.
«AS» нашри тарқатган хабарларга қараганда, футболчи яна бир мавсум «Тоттенҳем»да қолади ва кейинги мавсум олдидан эркин агент сифатида бошқа клуб сафига бориб қўшилади.
«Тоттенҳем» ўз етакчсини жамоада олиб қолиш учун йилига 10 миллион евролик шартнома таклиф қилган бўлсада, Эриксон совринларсиз қолишдан чарчагани боис клубдан кетишга қарор қилди.
Рибери сериали давом этмоқда
«Бавария» жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Франк Рибери ҳали-ҳамон эркин агент мақомидан воз кечганича йўқ. 36 ёшлик футболчи келиб тушган бир нечта таклифларга қарамасдан бирор қарорга кела олмаяпти.
Бугун Италия нашрлари унинг навбатдаги клуби катта эҳтимол билан Россия жамоаларидан бири бўлиши ҳақида маълумот берди. Манба тарқатган хабарларга қараганда бу клуб Москванинг «Динамо» ёки «Спартак» бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ Россиянинг «Локомотив» жамоаси ҳам Риберини ўз сафига чорлаган эди.
Маълумотларга қараганда Франк янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолашни истамоқда ва ўзининг йиллик маошини 8 миллиондан кам бўлмаслигини уни ўз сафига қўшиб олишни истаган клубларга шарт қилиб қўйган.
«Манчестер Юнайтед» Роходан «қутулмоқчи»
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Маркос Рохо ва клуб раҳбарлари ўртасида шу кунларда учрашув бўлиб ўтади. Унда жамоа раҳбарлари Рохо бошқа клубга ўтишга рози бўлса, трансфердан тушадиган сумманинг бир қисмини футболчининг ҳисоб рақамига ўтказилишини расман эълон қилади.
Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» футболчисининг трансфер маркетдаги қиймати 25 миллион атрофида баҳоланмоқда.