Ўзбекистон Суперлигаси 17-тур ўйинлари якунига етди. Ҳар доимгидек тур лауретларини эълон қилишда давом этамиз.
Stadion.uz талқинига кўра, Суперлига 17-турининг энг яхши футболчиси деб "Локомотив” футболчиси Жамшид Искандеров топилди.
Искандеров “Насаф”га қарши кечган баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди ва турнинг марказий ўйинида жамоасига 3 очко олиб берди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Насаф” баҳси мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.