Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Роналду ёки Месси? Ибраҳимович жавоб берди!

Баҳо:
+ | -

Футбол оламидаги энг машхур футболчилардан бири саналадиган Златан Ибраҳимович куни кеча«Fox sport» нашрига берилган интервьюсини тақдим этмиз.

МЛС ҳақида фикринг қандай?

Мен ўзимни АҚШда яҳши ҳис қиляпман. Жисмонан ҳар бир учрашувга тайёр ҳолда чиқяпман. МЛСдаги футбол билан Европадаги футболнинг ўртасдиа жуда катта фарқ бор. Шунга қарамасда, бу ерда ҳам кучли футболчилар мавжуд. Мен улар ичида энг кучлисиман!

Бошланган нарсанинг охири бор. Сенингча кариеранинг қачон ўз якунига етади?

Қачон кариерамни якунлашим борасидаги саволларни мени тобора қуршаб олмоқда (кулади). Тўғриси қачон бутсаларимни михга илишим борасида ҳали ўйлаб кўрганимча йўқ. Шундай бўлсада, ҳозирда ўзимни жуда яҳши ҳис қиляпман ва мухлисларни чиройли голлар билан хурсанд қилмоқчиман.

ҳозирги спорт форманг 10 баллик тизимда неча балга лойиқ?

ўйлаб ўтирмасдан 10 балл қўйган бўлар эдим.

Сенинг кучсиз томонинг нимада?

Ўйлашимча бош билан ўйнаш менинг энг ожиз томонларимдан бири.

Инсонлар сенинг иқтидорингни тўлиқ кўра олишмагандек туюладими?

Асло йўқ, мен ўзимга бўлган мухлислар меҳрини ҳар лаҳзада сезиб тураман. Бундан ташқари мени яҳши кўришади. Тўғриси футболчи учун бундан ортиқ ҳеч нарса керак эмас.

Сенга қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячи ким?

Тўғриси қизиқ савол. Мен кўплаб супер ҳимоячиларга қарши тўп сурганман ва уларнинг деярли барчасини алдаб ўтганман. Шундай бўлсада тан олиш лозим Малдини мен кўрган ҳимоячилар ичида энг кучлиси!

Сенга сариқсоч аёллар ёқадими ёки Қорасоч?

Албатта сариқсоч! Аҳир менинг турмуш ўртоғимнинг сўчлари аяй шундай рангдаку! Тўғриси бундан бошқачароқ жавоб берсам ўлдим деяверинг!(кулади)

Месси ёки Роналду?

Ўйлаб ўтирмасдан Мессини танлайман. Тан олиш лозим «Барселона»га ўтган чоғимда уни умуман ёқтирмас эдим.  Кейинчалик бу болакай шундай ўйин кўрсатдики унинг атрофидаги футболчилар ёш болга айланиб қолди. Бу «ёмон» бола исталган жамоанинг ярим ҳимоясини бир зумда ёриб ўтишга қодир.  У босиб ўтган йўлни қайтаришнинг иложи йўқ. Бунинг учун худди у каби бўлиб қайта туғулиш лозим.

«Барселона»даги омадсиз мавум ҳақида қандай фикрдасан

Мен «Барса»да яҳши ўйнганман. Мени католонияда ҳеч нарсани эплай олмаган деб ўйлайдиганлар футболда ҳеч насага тушунмайдиган аҳмоқлардир! Менда фақатгина битта муаммо мавжуд эди. У ҳам бўлса Гвардиола!

Сўнгги йилларда Роналду анчагина кучлироқ кўрнимоқда. Айниқса сўнгги 5 йил ичида у қолганлардан ўзиб кетгандек туюлмаяптими?

Роналду жисмонанд бақувват ва курашувчан йигит. Шу ҳислатлари орқали у менга ҳам ўхшаб кетади. У 34 ёшда ҳам юқори даражада тў сурмоқда. Умид қиламанки, у бундай темпда яна узоқ муддат тўп сура олади. Биласизми, футбол Роналду учун пул топиш манбайи ёки меҳнат эмас, футбол – унинг учун ҳаёт мазмуни! Энг қизиғИ шундаки, у тезда тикланиб олади. Унинг организми ёш футболчиларникидан ҳам кучлироқ ишлайди. Бундай даражага чиқиш учун у босиб ўтган йўлни ҳис этсангиз, унинг нақадар меҳнаткашлигини сезасиз!

Манба: Fox Sport
Киритилди: 03:16, 21.08.2019.
Ўқилди: 15471 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.