"Барселона" спорт директори Эрик Абидаль ҳужумчи Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко билан учрашди. Бу ҳақда Catalunya Ràdio хабар тарқатди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" вакили Сиссоко билан жиддий оҳангда гаплашди ва 22 ёшли футболчининг ўзининг тутишига эътироз билдирди. Агар Дембеле "Камп Ноу"да ўйнашда давом этишни истаса, клуб футболчидан ўзининг хатти-ҳаракатлари ва хулқини ўзгартиришни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле "Атлетик"га қарши ўйинда (0:1) олган жароҳатини жамоа мураббийлар штабидан яширди. Унинг тикланиши учун 5 ҳафта вақт кетади.