"ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионатининг 3-тури доирасида "Тулуза"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Кавани бугун тиббий кўрикдан ўтганидан кейин унинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди. Мазкур жароҳатдан фориғ бўлиш учун уругвайлик футболчига тахминан 3 ҳафта вақт керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда парижликларнинг яна бир ҳужумчиси — Килиан Мбаппе ҳам жароҳат олди ва у ҳам 3-4 ҳафтага сафдан чиқди.