"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг иш фаолияти борасида саволлар пайдо бўлиб бормоқда. Катта эҳтимол билан сентябрь ойидаги ўйинлар франциялик мутахассиснинг тақдирига ойдинлик киритса — ажаб эмас.
Зидан "Реал" раҳбариятининг ишончини йўқотиб бормоқда. 47 ёшли мураббийнинг баъзи қарорлари клуб менежмент сиёсатига мос бўлмаяпти. У ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, "эски гвардия"га ишонишда давом этмоқда. Аммо "Вальядолид"га қарши ўйинда қайд этилган дуранг раҳбариятга ёқмади. "Реал" раҳбарларининг фикрича, таркибга фақат "қария"ларни тушириш клуб ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Раҳбарият ёзги трансфер пайтида Зидан талаб қилган деярли барча трансферларни амалга оширди. Шу боис, жамоа энди ижобий натижалар кутмоқда. Албатта, ҳозирча Зиданнинг истеъфоси ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқ. Аммо сентябрь ойи Зайниддин учун синов ойи бўлади.
"Реал" сентябрда Ла лига доирасида "Вильярреал", "Леванте", "Севилья", "Осасуна" ва "Атлетико" билан тўйнаш келади. Шунингдек, "Қироллик клуби" Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинларини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Зидан 2017/18 йилги мавсум сўнгида "Реал"ни тарк этиб, шу йилнинг март ойида Мадридга қайтган эди.