"Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио "Фламенго"қизиқишлари доирасига тушди.
La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг сўзларига кўра, Бразилия клуби 33 ёшли италиялик футболчи билан музокара олиб бормоқда, клуб футболчини Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига ўтган Густаво Куэльяр ўрнида кўрмоқда.
Маълумот учун, Маркизио ҳозирда эркин агент ҳисобланади.