Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ёзнинг энг омадли трансферлари 2-қисм

Баҳо:
+ | -

Ушбу ёз давомида топ клублар янги футболчиларни жамоага қўшиб олиш билан банд бўлишганидан хабарингиз бор. Амалга ошган трансферларнинг барчасини ҳам омадли дейиш ноўрин. Шунга қарамасдан баъзи трансферларни алоҳида қайд этиш жоиз. Бугун ана шундай траснферлар ҳақида сўз боради.

Френки Де Йонг- «Барселона»

Бу футболчини Католония клуби қишда сотиб олгна бўлсада, мавсум сўнггига қадар «Аякс»да тўп суришига имкон яратиб берган эди.

Майдон марказида исталган вазифани тўлиқ амалга ошира оладиган универсал ярим ҳимоячи «Барселона»нинг ўйин фалсафасига бир зумда киришиб кетди. Ёш ғалабаларга чанқоқ футболчи аста-секинлик билан Бускетс ва Рактичлардан бирини асосий таркибдан сиқиб чиқариши аниқ.
Френки мураббийлар томониндан қадрланадиган футболчилар сирасига киради. Гап шундаки, агар жамоага натижани сақлаб қолиш зарур бўлса, у майда паслар билан ўйинни ўлдириши, ёки ҳужум қилиш керак бўлса, бемалол майдон марказидан ёриб кириши мумкин. Бундан ташқари, голландиялик тўп учун курашларда ҳам жуда фаол. Унинг ҳусусиятлари мураббийга ўйинчи алмаштиришсиз ҳам майдондаги вазиятни ўнглаш имконини беради. Френки янги мавсумни асосий таркибда бошлади ва ўз ўрнини ҳеч кимга бериб қўймоқчи эмас!

Де Лигт -«Ювентус»

Ўтган мавсумда «Аякс»нинг ажойиб ўйинларини ҳеч ким унутганича йўқ. Ушбу жамоанинг 20 ёшлик сардори сифатида алоҳида қайд этилган Де Лигтнинг трансфери жуда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Аввалига уни «Барселона» билан боғлашди, кейин пул учун Париж клуби сафига ўтишини таҳмин қилишди. Оқибатда, футболчи Турин супер клуби сафига ўтиб кетди. Тан олиш лозим, голландиялик «тилла бола»ни барча қўлга киритишни истади. Унинг ёш бўлишига қарамасдан совуққонлиги ва жисмоний кўрсатгичлари кишини ҳайратда қолдиради. Ҳимоячи сифатида янада ўсиш учун Италияга кўчиб ўтгани, унинг келажакда янги даражага чиқа оладиган потенциал эгаси эканлигидан далолат. Ҳозирда футболчи дунёнинг энг кучли ҳимоячилари билан асосий таркиб учун курашда ғолиб чиқишни уддаламоқда. Агарда  у шу темпда ўсиб борса, ҳадемай Виржил ван Дейкдан ҳам ўтиб кетиши мумкин. «Ювентус» унинг ҳариди ортидан ҳимоячилар ўртасида кучли рақобатни ҳосил қилишга муваффақ бўлганини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Родри – «Манчестер Сити»

Испаниялик ярим ҳимоячи замонавий футбол учун ўта муҳим бўлган услубда тўп сурувчи марказий ярим ҳимоячиси сифатида ном қозонишга улгурди. Унинг ҳизматлари билан бир нечта топ клублар қизиқиш билдирган бўлсада, футболчи гвардиола қўл остида тўп суришни авзал билди. Унинг ўйин услуби «Барселона»га жуда мос тушган бўлсада, йигитча қийин йўлни танлашдан чўчимади. Унинг асосий таркибга кириб олиши ҳақидаги саволлар биринчи кундан бошлаб кун тартибидан олиб ташлангани эътиборга молик. У ҳозирда Фернандино ва Давид Силва майдонда бажариши керак бўлган вазифаларни усталик билан уддаламоқда. Тан олиш лозим футболчи юлдузли таркиб ичида йўқолиб қолгани йўқ. Ҳозирда у жамоанинг ўйин тезлигини белгилаб берувчи муҳим футболчига айланиб бўлди.

Адриен Рабио –«Ювентус»

Париж клуби билан узқо давом этган жанжаллардан сўнг, бошқа клубга ўтишни жуда истаган футболчи деярли бир мавсум футболдан четда қолганидан хабарингиз бор. Унинг асосий мақсади «Барселона» сафига ўтиш эди. Католония клуби Френки де Ёнгни ҳарид қилгач, футболчи икки ўт ўртасида қолиб кетди. Бу вазиятдан эса, «Ювентус» унумли фойдаланиб кетди. Тўғри, у жамоага эркин агент сифатида ўтди бироқ, илк учрашувларданоқ майдон марказидаги ишончли ўйинлари билан кўзга яққол ташлана бошлади.
Рабионинг энг кучли томонларидан бири шундаки, у исталган вазиятда ҳужумни якунлаши ва ажойиб ҳужум ортидаги ярим ҳимоячига айланиши мумкин. У томонидан заргарона пасларнинг етказиб берилиши эса, жамоанинг тезлик билан қарши ҳужумларга ўтиб кетишини таъминлай олади. Сарри айнан шу услубдан фойдаланаётганини эътиборга олсак, Рабио ёзнинг энг омадли трансферларидан бири бўлишга ҳақли. Бундан ташқари, Турин клуби футболчини қўлга киритиш учун бир цент ҳам ишлатмаганига нима дейсиз?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:47, 05.09.2019.
Ўқилди: 7781 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.