Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Халқаро ўртоқлик учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбек футбол ватани Қўқонда катта футбол байрами. “Қўқон-1912” жамоаси Ҳўқанди латифда бошланган “Халқаро ҳунармандчилик фестивали” доирасида Тожикистоннинг “Хўжанд” клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур баҳс олдидан айрим маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу икки жамоа собиқ Иттифоқ биринчиликларида (2-лига 7-минтақа) тўрт бор тўқнаш келишган.

1988 ва 1989 йиллари бўлиб ўтган учрашувларнинг иккитасида Хўжандликларнинг қўли баланд келган бўлса, битта баҳсда вакилларимиз ғалаба қозонишган. Битта ўйинда эса ҳисоб очилмаган. Тўплар нисбати - 5:5.

Айтганча, бу жамоалар жорий йилнинг 17 июль куни ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Мазкур баҳсда ҳам нурсиз дуранг қайд этилди.

“Хўжанд” ҳақида қисқача маълумот
Клуб расмий сайти берган маълумотларга кўра, Тожикистон футболининг биринчи тамал тошлари айнан Хўжандда қўйилган. 1920 ва 1930 йиллар оралиғида Тожикистондаги биринчи футбол клуби айнан Хўжанд шаҳрида ташкил этилган.

1925 йилда Хўжанд ва Драгомирово шаҳарлари жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг биринчи тўқнашувида хўжандликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Такрорий ўйинда ҳам рақибимиз 1:0 ҳисобида зафар қучган экан.

Хўжанд шаҳри футболи тарихидан ўрин олган ва ўша биринчи жамоада футболчилар билан танишинг: Данилов, Стан, Витовский, Ёлкин, Сретенский, Проскуряков, Зоров, Василев, Манасянс, Лукашин, Ламзин, Трофимов.

Кейинчалик Хўжанд шаҳри шафарини ҳимоя қиладиган жамоани “Горняк” деб атай бошлашди. Ушбу жамоа собиқ Иттифоқ чемпионати “Б” классида иштирок этди. Маълум вақтдан кейин жамоа номини “Помир” деб ўзгартиришди. “Помир” бир неча бор совриндорлар қаторидан ўрин олди.

1976 йилда бугунги “Хўжанд” жамоаси ташкил топди. Жамоанинг биринчи мураббийи спорт устаси Владимир Бурин. Айнан ўша йили Марказий Осиё чемпионати (“Б” класс) йўлга қўйилди. “Хўжанд” клуби ушбу мусобақада 15 йил иштирок этди.
Тожикистон мустақилликка эришгач, “Хўжанд” ўз мамлакати чемпионатида мунтазам қатнашиб келмоқда ва бугунги кунга қадар кўплаб ютуқларга эришди.
Бугунги кунда рақибимиз Тожикистон чемпионатининг 13-туридан кейин 20 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Тожикистон биринчилигида 8 та клуб иштирок этади. Хўжандликлар шу кунга қадар чемпионатда 22 та тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Рақибимизнинг трансфер нархи
Дунёга машҳур transfermarkt.de сайтининг маълумотига кўра, “Хўжанд” жамоасининг тахминий трансфер нархи 650 минг еврони ташкил этмоқда. Жамоанинг энг қимматбаҳо ўйинчиси Даврон Эргашевдир. 1988 йилда туғилган ушбу ярим ҳимоячининг тахминий трансфер баҳоси 300 минг еврога тенг. Яна бир футболчи Жаҳонгир Алиевнинг тахминий трансфер нархи 150 минг евро деб баҳоланган.

   
  МАЪЛУМОТ УЧУН:
“Хўжанд” футбол клуби.
Ташкил топган йили: 1976.
Клуб Президенти: Ражаббой Аҳмадзода.
Ижрочи директор: Муроджон Умаров.
Лақаби: Хўжандликлар, Шимоликлар, Сўғдийлар.
Шаҳар: Хўжанд.
Расмий веб-сайт: fc-khujand.tj.
Стадиони: Мустақилликнинг 20 йиллиги.
Стадион сиғими: 25 000
Бош мураббий: Виталий Левченко.
Жамоа сардори: Манучеҳр Аҳмедов.

ЖАМОАНИНГ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ:
Тожикистон чемпионати кумуш медаль соҳиби (6):
1998, 2002, 2003, 2015, 2017, 2018.
Тожикистон чемпионати бронза медаль соҳиби (5):
1996, 1997, 2000, 2008, 2009.
Тожикистон кубоги ғолиби (4): 1998, 2002, 2008, 2017.
Тожикистон кубоги финалчиси (2): 1997, 2010.

Жамоа таркиби:
ДАРВОЗАБОНЛАР
1. Далер Баротов
13. Мўминжон Гадойбоев
91. Давид Купатадзе (Грузия)
ҲИМОЯЧИЛАР
2. Соҳибжон Ҳакимов
4. Давронжон Эргашев
5. Парвиз Бокиев
14. Ойбек Абдуғафоров
21. Фирдавс Чакалов
22. Манучеҳр Аҳмедов
44. Асил Бегимқулов (Ўзбекистон)
ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
6. Ҳожибой Зиёев
7. Комрон Мирзонажод
8. Бахтиёр Чориев
11. Амиржон Раҳимов
18. Парвиз Алиев
23. Дилшод Каримов
ҲУЖУМЧИЛАР
10. Дилшод Бозоров
11. Турсунали Рустамов (Қирғизистон)
15. Дамир Азимов
17. Дилшод Васиев
62. Жаҳонгир Эргашев

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:11, 10.09.2019.
Ўқилди: 2855 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик