Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

“Ҳумо”нинг биринчи парвози жуда омадли бўлди

Баҳо:
+ | -

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг кеча юртимизга хоккей нафаси қайтди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Олий хоккей лигасида дастлабки уй учрашувини ўтказди. Табиийки, Россиянинг “Рязань” клубига қарши кечган бундай тарихий баҳс юртимиздаги барча спорт жамоатчилигининг эътибор марказида турди.

“Ҳумо арена” муз саройида ўтказилган тантанали очилиш ўйинида иштирок этган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси мутасаддилари ушбу воқелик спортимиз тарихида унутилмас кунлардан бири бўлиб қолишини таъкидлаб ўтдилар.

Бевосита учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, минглаб мухлислар кўз ўнгида ҳаракат қилган “Ҳумо” вакилларида биринчи даврда катта ҳаяжон сезилиб турарди. Танаффусда мураббийдан тегишли кўрсатмаларни олган тошкентлик хоккейчилар қолган 2 даврда рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва ўйинни 5:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилдилар.

Шу ўринда биз ҳам бундай тарихий ғалаба билан барча юртдошларимизни табриклаб, “Ҳумо” жамоасининг келгуси ўйинларида янада улкан ва чиройли ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 05:52, 12.09.2019.
Ўқилди: 3086 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3195]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2467]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2344]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1886]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1849]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1782]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1490]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1481]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик