Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Германия клуби «Бавария»дан 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Ламин Ямал устидан ҳазил қилди

Баҳо:
+ | -

Берлиннинг «Унион» клуби Бундеслиганинг 4-турида «Бавария»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганидан сўнг ижтимоий тармоқларда Ламин Ямалга нисбатан ҳазиломуз муносабат билдирди.

Учрашув 18 сентябрь, жума куни Мюнхенда бўлиб ўтди. Мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамал Мусиала 18-дақиқада ҳисобни очди, Гарри Кейн 39-дақиқада пенальтидан гол урди ва 54-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Майкл Олисе хет-трик қайд этди, Исмаил Сайбари эса битта гол урди.

Кейн учун ушбу учрашув юбилейли бўлди: у Бундеслигадаги 100-голини урди. Англиялик ҳужумчи бу натижага 98 та ўйинда эришиб, Германия чемпионати рекордини ўрнатди.

Учрашувдан сўнг «Унион»нинг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти Кейн ва Олисени алоҳида эътироф этди.

«Барселонанинг 19 ёшли бу шўх боласи шунчаки жим туролмасмиди? Кейн ва Олисе бугун ажойиб формада эканини намойиш этиб, «Олтин тўп» учун даъвогар эканини исботлашмоқда», — деб ёзди клуб.

«Унион»нинг ушбу пости «Барселона» вингери Ямалнинг «Олтин тўп» учун кураш ҳақидаги яқинда билдирган фикрларига жавоб бўлди. Ямаль дунёнинг энг яхши футболчилари деб ўзини ва «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппени ҳисоблашини, жорий йилда ҳар икки футболчи ҳам ушбу мукофотга муносиб эканини айтган эди.

Кейинчалик унинг тўлиқ интервьюси эълон қилинди. Унда Ямаль авваллари дунёнинг энг яхши икки футболчисини ҳамма билганини, ҳозир эса одамлар «Олтин тўп»га алоқаси бўлмаган жиҳатлар асосида футболчиларни баҳолаётганини таъкидлаган.

«Олтин тўп» учун даъвогарлар қаторида Харри Кейн, Родри ва Хвича Кварацхелия ҳам тилга олинмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:45, 19.09.2026.
Ўқилди: 2389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик