Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Эктор Купер кетдими? Абрамов терма жамоага тайинлангани ростми?

Баҳо:
+1 | -

Бугун оммавий ахборот воситаларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилгани ва ўрнига «Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов тайинлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев бу борада ЎФА билан ҳеч қандай мулоқот ўтказилмаганини билдирди.

— Бу ҳақда ўзим ҳам интернетда тарқаган маълумотлардан хабар топдим. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, клубга ҳеч қандай таклиф келиб тушгани йўқ. Вадим Абрамов ҳамон «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Айни вақтда Қўқондаги ўйинга тайёрланмоқдамиз, 15 сентябрда «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» ўйини бўлади. Бу ўйинга Вадим Абрамовга ҳам йўл чиптаси олинган, меҳмонхонага буюртма берилган.

Вадим Абрамов билан бу ҳақда гаплашиб олдим. Унга ҳеч ким алоқага чиқмаган, — дейди Улуғбек Мирзаев.

Ўз навбатида Вадим Абрамов ҳам ЎФА билан ҳеч қандай музокара бўлмаганини тасдиқлади.

— Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганим ҳақида одамлардан эшитдим. Интернетни ўқиб бормайман, шунчаки танишлар қўнғироқ қилиб, хабардор этишди. Шундай экан, ҳеч нарса дея олмайман. ЎФА билан музокаралар бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Мабодо таклиф бўлса қандай жавоб берардим? Менимча бундай саволга жавоб бериш унчалик ҳам одобга тўғри келмайди. Ҳозирча Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқа одам бошқармоқда ва уни ҳурмат қилиш керак, — дея жавоб қайтарди Вадим Абрамов.

Ўз навбатида ЎФА матбуот хизмати ҳам Эктор Купер миллий терма жамоа бошқарувида фаолият юритаётганини тасдиқлади.

— Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи — Эктор Купер. Ҳозирча бошқа мураббий ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.

ЎФА тасарруфидаги терма жамоаларда ўзгариш рўй берган тақдирда расмий сайтимиз орқали хабар берилади. Модомики берилмаган экан, демак ҳеч қандай янгилик ҳам йўқ, — дейилади Xabar.uz сайтига берилган расмий маълумотда.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 14:45, 12.09.2019.
Ўқилди: 20309 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.