Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Элдор Шомуродов рус журналистлари нигоҳида

Баҳо:
+ | -

«NE Футболная страна» РПЛ клубларида тўп сураётган кўзга кўринган футболчилар ҳақида маълумот беришни хуш кўради. Куни кеча ушбу канал «Шомуродов ҳақида 7 та факт» номли мақола ва видео роликни эълон қилди.

Биография

Элдор Шомуродов 1995-йилнинг 29 июнь санасида Сурхандарёда таваллуд топган. У туғулиб ўсган шаҳар Ўзбекистоннинг Афғонистон билан жанубий чегараси олдида жойлашган. Унинг дадаси ва амакиси футболчи бўлиб, қуйи лигаларда тўп сурган. Спортчилар оиласида катта бўлгани боис, Элдор 6 ёшидаёқ футбол билан жиддий шуғуллана бошлаган. У «Машал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Элдор илк бор 2014-йилда ўзининг дебют учрашувида майдонга тушган. Ўша йили «Машал»даги ўйинлари сабабли уни ёшлар терма жамоасига чақира бошлашади. Кейинчалик, уни Ўзбекситоннинг энг кўзга кўринган клубларидан бири «Бунёдкор» сотиб олади. 2,5 йил давомида Элдор «қалдирғочлар» сафида 96 та учрашувда майдонга тушади ва 20 бор рақиблари дарвозасини ишғол этади. Унинг ишончли ўйини ҳамманинг эътиборини тортгач, миллий терма жамоадан чақирув олади.

Мослашув

2017-йилнинг июль ойида ўзбек «Ростов» билан 2,5 йиллик шартнома имзолайди ва Россияга кўчиб ўтади. Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, Элдор учун курашда «Краснодар» жамоаси ҳам қатнашган бўлиб, улар Элдорни Смоловнинг ўрнини эгаллашидан умид қилишган эди. Унинг ҳозирги даражага кўтарилишида Карпиннинг тутган ўрни беқиёс.

Янгича услуб

Ўтган мавсум бошида Элдор фақатгина муаммолий нуқталарда тўп сурди. Мураббий ундан шунчаки, тешикларни ямашда фойдаланди десак, адашмган бўламиз. У ўтган мавсумда майдон марказида, иккита қанот ярим ҳимоясида тўп сурди. Айнан ўзи учун бегона бўлган позицияларда тўп суриш футболчининг тўлиқ ўзини кўрсатишига йўл қўймади.

Ўсиш

Бундан 2 йил илгари «Ростов» Элдор учун атиги 750 минг евро тўлаган эди. Ҳозирда ўзбекнинг трансфермаркетдаги нархи 2,5 миллион еврони ташкил этаётган бўлсада, уни қўлга киритишни истаган клублар бундан анчагина кўпроқ тўлашлари зарур. Гап шундаки, трансфермаркет нашри қишда футболчиларнинг нархини янгилаши билан, Шомуродовнинг нархи бир неча баробар кўтарилиши аниқ.

Ўз мураббийини топди

Шомуродов ва Карпин ўртасида дўстона муносабат ҳукимрон. Футболчи ўз ўйинидаги ўсишда мураббийнинг ҳизматларини алоҳида таъкидлаб ўтса, Карпин ўзбекни мақташдан зерикмайди. ОчиғИ Карпин томонидан мақтовга жуда кам футболчилар лойиқ кўрилган. Карпиннинг айтишича, Элдор РПЛнинг энг кучли ёш футболчиси ва унинг нархи 50 миллион евродан кам эмас. Шу кунга қадар Элдордан аввалроқ, Карпин Испанияда ишлаб юрган чоғларида Марко Асенсиони мақтаган эди, холос!

Тўпурар

Элдор 20 ёшидаёқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси бўлишга улгурган эди. Айниқса, сонгги қитъа чемпионатида футболчи ўзининг янги қирраларини намойиш этди. Мусобақа сўнгида Шомуродов Азмун билан биргаликда тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллади. Ҳозирда у Ўзбекистон терма жамоаси тўпурарлари пойгасида 10-ўринда бормоқда. Бу борада Максим Шатскиҳ яққол пешқадам. Унинг ҳисобида 34 та гол мавжуд.

Европа орзуси

Дарҳақиқат, футболчининг ажойиб старти унга бўлган қизиқишни жуда ошириб юборди. Айниқса, Федор Чаловнинг АПЛ клубларидан бирига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайган бир пайтда, Москваликлар Шомуродовни унинг ўрнига харид қилишни режалаштиришган эди, бироқ футболчининг агенти ҳаммасига нуқта қўйди. У ўз мижози клубда бахтли эканлигини ва агарда бошқа жамоага ўтса, бу Европа клубларидан бири бўлишини расман эълон қилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:55, 13.09.2019.
Ўқилди: 11903 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.