Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Шота Арвеладзе: «Пахтакор» Адебайор билан келишувга эришган эди»

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

– Ўйиндан олдин йигитларга учрашув муҳити Чемпионлар Лигасини эслатишини айтгандим. Оддий бўлмаслигини таъкидлагандим. Эронда 70 минг мухлис қаршисида ўйнаганмиз ва муҳит ўзгача эди. Йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди.  Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.  Тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Мезбонларда баҳс охирида яхши имконият бўлди холос. Бизда ўн нафардан ортиқ футболчилар терма жамоаларда бўлишди, Қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Мухлислардан ўзларини яхшироқ тутишларини сўраган бўлардим. Улар чиройли ўйнаган, ҳужумкор футбол кўрсатган жамоани олқишлашлари керак деб ўйлайман.

Биз иккинчи давра олдидан Эмануэль Адебайор билан деярли келишувга эришган эдик. Афсус сўнги лаҳзада у Туркия чемпионатига йўл олди. Менимча Ўзбекистоннинг ўзида ҳам етарлича кучли махаллий футболчилар бор. Бизда мавсум бошланганда уларда яримига етади бундай ҳолатда уларни кўндириш осон эмас. Бироқ кучли легионерлар олиб келишга ҳаракат қиламан. Адебайорнинг келиши Лига имижи учун ҳам катта ёрдам бўларди.

Жароҳат олган барча футболчиларимиз афсуски операция қилиняпти ва улар 7-8 ойга сафдан чиқишяпти. Сидиқов ва Комилов учун мавсум тугади. Симич ва Сергеевда кичик жароҳат мавжуд.

Мураббийга ҳамиша қанчадир вақт зарур. Иккинчи мавсумда жамоани яхшироқ биласан. Кийиниш хонасида етакчилар керак эди. Баъзи ўйинчиларни таркибга қўшдик ва натижалар яхши кўриниш ҳосил қилди. Ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, умумий ҳисобда кўпроқ очко йиққандик.

Ўтган йили вилоят ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди. Бу йил жамоангиз шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда. Бу барча учун яхши ҳолат. Сабаби бу ерда келажакда сизнинг фарзандларингиз ўйнайди”, -дея Арвеладзе сўзларини келтирмоқда Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:37, 16.09.2019.
Ўқилди: 16485 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.