Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

АПЛ ғолиблиги учун «Ливерпуль»га қўл келувчи 5 та омил

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум АПЛда кутилганиданда қизиқроқ тус олмоқда. Шундай бўлсада, чемпионлик учун курашда катта эҳтимол билан «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари кураш олиб боришлари ойдинлашиб қолди. Ҳўш улардан қай бири чемпионликни қўлга киритади?
Бугун чемпионлик учун Клопп шогирдларига қўл келиши мумкин бўлган омиллар ҳақида сўз боради.

«Ливерпуль»да муаммо йўқ

Ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, «Ливерпуль» мавсумни муаммоларсиз бошлади. Энг қувонарлиси, шундаки, ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ жамаонинг ҳужум чизиғида жароҳатлар йўқ ва клуб футболчилари юқори сифатли футбол намойиш этишмоқда.

Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумда Салаҳ узоқ муддат сафдан чиққан, Мане унинг ўрнини эгаллай олмаган эди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда жамоа асосан кичик ҳисобдаги ғалабалар эвазига очко ишлаган ва бу ғалабалар замирида кучли ҳимоя ва ажойиб дарвозабоннинг тутган ўрни катта эди. Эндиликда, Салаҳ ўзининг энг кучли формасига чиқиб олган бўлса, Мане статисик маълумотларга қараганда энг фойдали вингер бўлиб турибди. Фирмино янги даражага кўтарилишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, заҳирдан майдонга тушаётган Ориги ҳам жамоа учун катта наф келтирмоқда. Ўтган мавсум стартида жамоа ўртача ҳар бир ўйинда 1,3 та гол киритган бўлса, бу мавсумда ушбу кўрсатгич 3 баробар кўпайган. Бундан кўриниб турибдики, «Ливерпуль» ҳужуми чизиғИ аввалгисидан анча кучайган. Ҳимоячилар эса, ўтган мавсумдаги каби жуда ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

Трансферларсиз ҳам «Ливерпуль» янада кучайди!

Ёзда бирорта катта ҳарид амалга оширилмаган боис бир нечта футболчилар жамоага тўлиқ мослашиб олишга муваффақ бўлишди. Ўтган мавсумда марказни у қадар яхши ушлай олмаган ва терма жамоадан ҳам четда қолиб кетаётган Фабиньо бу мавсумни кўтаринки руҳда бошлади ва ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда.  Виржил ван Дейкка юқори даражадаги ҳимоячилардан бирин тандем қилишни режа қилган мухлислар кўз ўнгида Матип ўз позициясида анча ишончли кўринмоқда. Энг қизиғИ шундаки, «Арсенал»га қарши бахсда камерунлик футболчи Виржилдан ҳам кўпроқ фойдали ҳаракат қилишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, жароҳатлардан фориғ бўлган Лаллана ва Чемберлен янги мавсумда ўзини кўрсатиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишига ҳеч кимда шубҳа йўқ.

Ғолиблик руҳи

Бу мавсум стартида «Ливерпуль» исталган ноқулай аҳволдан чиқиб кета олишини барчага исботлаб қўймоқда.  Аввалги мавсумларда «Ливерпуль» ёпиқ ва қарши ҳужумга таянадиган жамоаларга қарши очко йўқотган бўлса, эндиликда жамоа ҳилма-ҳил ғалаба қозонмоқда.
Жамоа АПЛ стартида «Соутгемптон»га қарши бахсда футболчиларнинг маҳорати эвазига ғолиб бўлган бўлса, қолган бахсларда  тўлиқ прессинг намойиш этишди ва рақибга ҳеч қандай имкон қолдиришмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаётган «Ливерпуль»нинг ўйинларидан ғолиб руҳи яққол кўзга ташланмоқда.

«Ливерпул» жисмонан кучли ва стратегиг қулай футболчилардан ташкил топган

Дарҳақиқат, АПЛнинг энг кучли марказий ҳимоячиси (Виржил), қанотларда исталган жамоани ҳолдан тойдурувчи иккита ракета (Арнолд ва Робертсон) ва ҳужумдаги фантастик трио! Умуман олганда бу жамоада бир нечта ҳислатларга эга бир-бирини қайтармайдиган футболчилар жамланган. Заҳирадаги футболчиларнинг барчаси ўзига ҳос кучли жиҳат эгалари саналади. Жамоанинг чемпионлик учун асосий рақиби саналадиган «Манчестер Сити»даги футболчиларнинг деярли 90 фоизи айнан бир ҳил қолипда ясалган роботлардан ташкил топган. Бундан ташқари, якка кураш ва стандарт вазиятлардаги курашлар борасида «Ман Сити» футболчилари АПЛда 10-поғонада бпоришмоқда. «Ливерпуль» эса, бур борада кучли 3 та жамоадан бири саналади.
Қисқача қилиб айтганда, Гвардиола шогиртдларининг ўйинини ўқиб олиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди.

«Ман Сити» ҳимоясида муаммолар кўп

Ҳозирда «Манчестер Сити» клуби ҳимоя чизиғИ умуман Гвардиоланинг талабига жавоб бермайдиган футболчилар ихтиёрида қолиб кетди. Отаменди кучли ҳимоячиларсиз жамоа ўйинида хатоларга йўл қўймоқда. Компани кетди, Ляпорт эса жароҳат олиб  6 ҳафтага сафдан чиқди. Стоунснинг ҳам жиддий жароҳати мавжуд.

Умуман олганда Гвардиола бирорта футболчини вақтинчалик марказий зонага ўтказса, ажаб эмас. Айнан ушбу муаммолар туфайли «шахарликлар» ўта муҳим очколарни бой бериши мумкин. Бу эса мавсум сўнгида ўз сўзини айтмай қолмайди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:01, 22.09.2019.
Ўқилди: 6129 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.