Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Абрамов учун жиддий синов: янги футболчилар чақириладими?

Баҳо:
+ | -

Нима ҳам дердик, Купернинг иш услуби футболимизга, аниқроғи айрим футболчиларимизга тўғри келмади. Энди ўзимизнинг миллий қаҳрамон билан курашни давом эттирамиз. Миллий қаҳрамон эса вақтида ўзини ҳар жабҳада яхши кўрсатган, ҳар томонлама синовдан ўтган мураббий. 

Аммо кўнгилда бир андиша ҳам борки, шуни айтмасам бўлмас. Вадим Абрамовнинг қайтиши олдингидай муваффақиятли чиқармикан? 

Бу гапларни Вадим Карленовичнинг билим ва маҳоратига шубҳа қилганим учун эмас, балки вазият тақозоси туфайли айтмоқдаман. Ёдингизда бўлса, дастлабки тайинловда Абрамов терма жамоа постига биз учун кутилмаган вазиятда, ўзи учун эса ҳамма нарса айни пишиб етилган вақтда келган эди. Жамоа ёш мураббий Миржалол Қосимовнинг ҳимоявий тактикасидан зериккан, янги режалар, креатив ғояларга чанқоқ ҳолатда эди. Қолаверса, Абрамов Инилиев ва Қосимов даврида ҳам жамоа билан бирга эди. Термамизнинг муаммоларини, ўзидан олдинги мураббийларнинг хатоларини ҳам ичдан биларди. Бундан ташқари, Вадим Карленовичга жамоани расмий ўйинларга тайёрлаш учун етарлича вақт ҳам бор эди. Арман мутахассиси эса қатор ўртоқлик учрашувлари турли тажрибалар ўтказиб, ўз услубини сайқаллаб борганди. Шу саъй-ҳаракатлар боис Осиё кубогида муносиб иштирок этгандик. Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларида ҳам бир-биридан ишончли ғалабаларни қўлга киритгандик.

Ҳозир эса вазият бутунлай ўзгача. Яъни, ҳамма кўзи тўрт бўлиб кутган Абрамов ўзи учун мутлақо ноқулай вақтда бошқарувга қайтмоқда.  Мутахассис 7 йил терма жамоадан узоқда бўлди. Унинг қўл остида жавлон урган футболчиларнинг аксарияти бугун фаолияти якунлаган  ёки терма жамоа билан хайрлашиб улгурган. Купер тузган таркибдаги айрим футболчилар унинг талабига жавоб бермайди. Аксига олиб, муҳим расмий ўйинга тайёргарлик кўриш учун фурсат ҳам кам қолмоқда.

Умид қиламизки, Абрамов ўтган давр мобайнида терма жамоа ўйинларини зимдан кузатиб борган. Бош мураббийликка келишини ҳам олдинроқ билган ва шунга мос режаларни ишлаб чиқишга улгурган. Акс ҳолда, ҳолимизга маймунлар қолиб, жирафалар ҳам йиғлаб юборади. Ахир навбатдаги рақиб кимсан Саудия Арабистонидан очко тортиб олган жамоа. Ҳа, Яман номи бизга қўрқинчли эшитилмайди. Уларни ҳам доим ютганмииз. Аммо ушбу саралаш босқичи бошланишидан олдин Фаластин ҳам жуда камтарона кўринган эди.

Шу боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси 10 окятбрдаги ўййиндан олдин битта ўртоқлик учрашувини ташкиллаштириб берса зиён қилмасди. Агарда терма жамоалардан рақиб топилмаса, ҳеч бўлмаганда, суперлигамизнинг бирорта клуби билан ўйин ўтказилса ҳам фойдадан холи бўлмайди. Зеро, Абрамов таркибга янги футболчиларни чақириши шубҳасиз. Уларнинг айни пайтда қандай ҳолатда экани эса номаълум.

Равшан Эрматов бошчилигидаги жамоадан яхши хабарлар кутиб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:19, 24.09.2019.
Ўқилди: 10567 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.