Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Катта афиша: Қосимов vs Абрамов

Баҳо:
+ | -1

Ўзбек футболида мураббийлар ўртасидаги энг катта қарама-қаршилик, ҳозирда АГМК ва "Бунёдкор" жамоаларини бошқараётган мутахассислар Қосимов ҳамда Абрамовнинг мураббийлик фаолиятидаги статистикаси ва ўзаро тўқнашувларига эътибор қаратамиз.

Айни пайтда жамоамизни бошқариб бораётган ҳозирги кундаги чемпионатимизнинг энг совриндор мураббий — Миржалол Қосимов ярим финалдаги рақибимиз "Бунёдкор" устози сифатида 3 маротаба Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан. "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов эса бир маротаба Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Қизиқ томони, айни дамда чемпионатда ишлаётган мураббийларнинг барчасини ушбу мусобақада қўлга киритган ғолибликларини қўшган тақдирда ҳам АГМК устози Миржалол Қосимов ютган кубок сонига тенглашмайди. Айни пайтдаги мутахассислар ичидан ярим финалчи "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва бўлажак рақибимиз устози Вадим Абрамовда биттадан Ўзбекистон Кубоги ғолиблиги мавжуд.

"Бунёдкор" тарихда 4 маротаба Ўзбекистон Кубогида (2008, 2010, 2012, 2013) ғолибга айланган. "Қалдирғочлар" айни дамда жамоамиз бош мураббийи сифатида ишлаётган Миржалол Қосимов қўл остида (2010, 2012, 2013) 3 маротаба зафар қучишган.

Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов шу кунга қадар чемпионат, Ўзбекистон кубоги, Суперкубок ва Лига Кубоги доирасида жами 5 маротаба тўқнаш келишган. Қосимов ва Абрамов қарама-қаршилигида яққол устунлик АГМК устози тарафида. Миржалол Қосимов қўл остидаги жамоалар Абрамов бошқарган клубларни барча мусобақаларда мағлуб этишга эришган. Яқинда Ўзбекистон терма жамоаси рулига ўтирган ва "Бунёдкор"ни бошқараётган Вадим Абрамов фақатгина бир маротаба Суперлига ўйинида Қосимов бошчилигидаги АГМКни мағлуб этган. Миржалол Қосимов эса чемпионат, Суперкубок, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогида Абрамов бошқарган жамоаларни 4 бор таслим қилган.

Ушбу мутахассисларнинг яна бир ўхшашлик тарафи, таниқли ва тажрибали мураббийлар турли вақтларда терма жамоа бошқарувида ҳам ишлашган. Статистикага назар соладиган бўлсак, Қосимов терма жамоа рулида 40 ўйин ўтказган бўлса, Абрамов 28 учрашувда ишлаган.

Миржалол Қосимов қўл остида терма жамоа 19 ғалабага эришган, 9 дуранг ва 12 бор мағлубиятга учраган. Вадим Абрамов эса терма жамоа билан 11 бор ғалаба қозонган, 5 дуранг ва 12 мағлубият қайд этилган. Фоиз кўрсаткичида қарайдиган бўлсак, Қосимов ўтказилган деярли тенг ярим ўйинда ғалаба қозонган — 48%. Абрамовда эса ўтказилган ўйинлар сонига нисбатан ғалаба фоизи 39ни ташкил қилади. Шунингдек, Абрамов терма жамоа рулида ғалабадан кўра кўпроқ мағлубиятга учраган. Яъни, бу борада статистика Миржалол Қосимов устунлигини намоён қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳар иккала мутахассис терма жамоа билан Осиё Кубогида ҳам қатнашган. Қатарда ўтган қитъа чемпионатида Абрамов терма жамоа билан ярим финалга қадар чиққан бўлса, 2015 йилги мусобақада Қосимов терма жамоа рулида чорак финалда Жанубий Кореяга қўшимча таймларда ютқазганди.

Тажрибали мутахассислар ОЧЛда ҳам иштирок этишган. Қосимов "Бунёдкор"ни нуфузли мусобақада икки маротаба ярим финалга қадар етаклаган бўлса, Абрамов "Локомотив" бошқарувида гуруҳдан чиқа олмаган.

Миржалол Қосимов ОЧЛ доирасида ўтказилган 38 ўйинда қуйидаги натижаларни қайд этган: 14 ғалаба, 14 дуранг ва 10 мағлубият.

Вадим Абрамов эса ОЧЛ доирасида ишлаган 6 учрашувда қуйида натижаларга эришган: 1 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 4 мағлубият.

Ўзбекистон чемпионатида Қосимов 190 ўйин ўтказган, Абрамовда эса 223 ўйин мавжуд. АГМК устози Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоалар чемпионатда 121 ғалаба, 34 дуранг ва 35 мағлубият қайд этган.

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов бошқарган жамоалар чемпионатда 111 ғалаба, 37 дуранг ва 75 маротаба мағлубиятга учраган.


Миржалол Қосимовнинг мураббийлик фаолиятида эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони: 3 (2010, 2011, 2013)
Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 3 (2010, 2012, 2013)
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 1 (2014)
ОЧЛ ярим финалчиси: 2 (2008, 2012)


Вадим Абрамовнинг мураббийлик фаолиятида эришган ютуқлари:
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1 (2014)
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 1 (2015)
Осиё Кубоги ярим финалчиси: 1 (2011)

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 09:10, 25.09.2019.
Ўқилди: 4996 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.