Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Таиландда ўтадиган халқаро мусобақада қатнашади

Баҳо:
+ | -

Биласиз, жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.  Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданияда йиғин ўтказиб, Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказди.

Октябрь ойида ҳам Ўзбекистон U-19 терма жамоаси яна бир халқаро мусобақада иштирок этади. Вакилларимиз Таиландда ўтадиган “GSB Bangkok Cup” мусобақасига таклиф олди. Мазкур мусобақада, шунингдек, Жанубий Корея, Таиланд ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Мусобақа 2 та ўйин кунидан иборат бўлиб, ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар чемпионлик учун, ярим финалда мағлуб бўлганлар эса 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушишади.

“GSB Bangkok Cup” мусобақаси тақвими:

10 октябрь | Ярим финал
Жанубий Корея U19 – Ўзбекистон U19
Таиланд U19 – Вьетнам U19

12 октябрь | 3-ўрин учун
1-ўйин мағлуби – 2-ўйин мағлуби

12 октябрь | Финал
1-ўйин ғолиби – 2-ўйин ғолиби

 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:02, 25.09.2019.
Ўқилди: 2156 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.