Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бизга на Абрамов ёқади, на бошқаси?

Баҳо:
+1 | -1

Мухлислик ҳақида ҳар хил фикр билдиришади, мухлислар сотқин, мухлислар ўзгарувчан, мухлислар иккиюзламачи… Миллий терма жамоа атрофида содир бўлаётган сўнгги воқеалар менга бундай фикрларда асос борлигини кўрсатди, алоҳида таъкидлайман, бу ҳамма мухлисга эмас, аксар мухлисларга тегишли гап.

АВВАЛ ЯХШИ, ҲОЗИР ЁМОН

Очиғи, Эктор Купер кетар маҳали кўпчилик «Вадим Абрамов келсин», дея фикр билдирганди. Ўзим ҳам бундан мустасно эмасман. Мана, орзуйимиз амалга ошиб, Абрамов МТЖга бош мураббий бўлди. Аммо негадир ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ҳамон тинмаяпти. Ҳайратланарлиси, Эктор Куперни ёмонлаб, ўзини кўрсатишга уринган айрим мухлислар энди Абрамовни ёмонлашга ўтишибди. Қизиғи, улар орасида «Абрамов бош мураббий бўлсин» дея ният қилганлар ҳам бор. Бугун улар ҳам Вадим Абрамовга тош отишмоқда. Энди Абрамов ёмон, Абрамов тотализатор, Абрамов у, Абрамов бу.

ФАҚАТ НЕГАТИВ ФИКРЛАР

«Фейсбук» ижтимоий тармоғида Абрамов деганда кўпинча бир воқеани эслашади: 0:6. Ҳа, ўша Австралиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубият. Шу ўринда бир гапни айтмоқчиман, агар Эктор Купер давридаги термамиз ўша Абрамов тўқнашган даражадаги Австралия билан ўйнаганида ҳолимиз бундан-да баттар бўлиши мумкин эди.

Абрамовнинг Бабаян, Қосимов, Купердан фарқли жиҳати, унда мақтаб эслайдиган натижалар ҳам бор. Масалан, Япония терма жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этганимиз. Раҳматли Александр Шадриннинг ягона голи бизга тарихий ғалаба келтирган эди. Ёки Эронга қарши ўша шиддатли ўйинни олайлик. Қани ҳозир шундай ўйинлар? Абрамов иккита ҳужумчи билан қўрқмай ўйнай олган мураббий. Нега ана шу жиҳатларни эсламаймиз, нега фақат камчилигини қўмсаймиз?

БЕМАЗА БАШОРАТЛАР

Ҳозирдан ижтимоий тармоқларда турли бемаъни башоратлар, шу билан бирга Абрамов шахсига турли хунук фикрлар янграмоқда. Бизга нима керак ўзи? Биз мухлислар нима хоҳлаймиз? Нега мустақил фикримиз йўқ? Нега кимдир келиб, «Абрамов — омадсиз мураббий, у ҳеч нарсага эриша олмайди», деса, Абрамовга хайрихоҳликни тўхтатиб, дарров ўша фикрга қўшилиб оламиз. Нега? Бундай дейишимга сабаб, мухлислар орасида "Абрамов бу сафар ҳам ўтган галгидек охирида қовун туширади", дейдиганлар кўпаймоқда. Яна худди келажакда нима бўладиганини биладигандек, норозилик билдирсангиз, "Тўғри гап-да", деб қўйишларига нима дейсиз?

РЕАЛ ҚАРАШНИ ЎРГАНИШ КЕРАК

Вазиятга реал қарашни ўрганиш керак. Абрамовнинг олдинги сафар омадсизликка йўлиққани бу сафар ҳам шундай бўлади дегани эмас. Вадим Корлеоневич — тажрибали мутахассис. Унинг, айрим мухлислар таъбирига кўра, «тотализатор қироли»лиги эса биргина унга эмас, бутун ўзбек футболига тааллуқли муаммо агар айни дамда чиндан ҳам тотализатор мавжуд бўлса.

Бир нарса аниқки, биз ўзимизни шунчалик ақлли, доно деб ҳисоблаймизки, кези келса Клопп ёки Гвардиола терма жамоамизга келса, уларни бир ёмонлаб ўтамиз. Бундай бўлиш ярамайди. Вазиятга ижобий ёндашсак, якун ҳам шундай бўлади. Абрамовни қоралашдан тўхтаб турайлик, олдин натижа кўрсатсин. Кўрсатган ўйинига қараб кейин фикр билдирган ўринли, ҳар ҳолда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:55, 25.09.2019.
Ўқилди: 11528 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик