Футбол учрашуви давомида футболчиларга баланд бўй қўл келиши ҳеч кимга сир емас. Шундай бўлсада, айрим фуболчилар жуда кичик жусса билан ҳам ушбу спорт тури билан муваффақиятли шуғуланиб келишмоқда. Бугун дунёдаги енг паст бўйли футболчилар ҳақида сўз боради.
Лоренцо Инсинье
“Наполи” жамоасидаги ўйинлари орқали барчамизга яхши таниш бўлган футболчи ҳужум чизиғида тўп сурган бўлсада, унга паст бўйи сира панд бермайди. Aсосан тактика ва стратегияга суянадиган “A Серия” жамоаларига қарши бахсларда ўзининг тезлиги ва чаққонлиги евазига баланд бўйли ҳужумчилардан фаолроқ бўладиган қаҳрамонимизнинг 163 см бўй егаси еканлигига ишониш қийин.
Санти Касорла
Испаниялик футболчи жароҳатлари бўлмаганида кучли формада узоқ вақт тўп суриши ва кўплаб совринларга ега чиқиши мумкин еди. Шундай бўлсада, унинг фаолияти чакки кўриниш олгани йўқ. 165 см бўйга ега бўлишига қарамасдан Касорла футбол оламида ўзидан из қолдиришга муваффақ бўлди.
Максимилиано Моралес
Aргентиналик футболчи ўз фаолияти давомида Aргентина, Россия, Италия, Мексика сингари давлатларнинг номдор клубларида тўп суришга муваффақ бўлган. Унинг футбол майдондаги ишончли ўйинларини кўрган мухлислар Моралеснинг 160 см бўйга ега еканлигига ишонмаса ҳам керак. Қаҳрамонимиз ҳозирда МЛСда енг катта маош олувчи футболчилардан бири саналади.
Диего Буонанотте
Ўзининг ЛA Лига Серия”даги ўйинлари билан мухлисаларга таниш бўлган Диего «Ривер Плейт», «Малага», «Гранада» синари жамоаларда тўп суришига футболчининг 157 см бўйи сира ҳалақит бермаганига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Футболчининг тезкорлиги унинг бўйидаги камчиликни тўлиқ ёпиб кетишини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.
Марцин Гаруч
Футбол тарихидаги енг бўйи паст футболчи сифатида қайд етилган Полшалик футболчи ОAВ томонидан кузатиб борилади. Ҳозирда «Медзь» клубида тўп сурувчи Гаруч ўз клубида енг юқори тезлик егаси саналсада, юқорида номи зикр қилинган ҳамкасблари сингари машхурликка ериша олмади. Шундай бўлсада, унинг 154 см бўй билан катта футболда тўп сурганинг ўзи таҳсинга сазовар/