Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Зидан: «Атлетико» – халқ жамоаси? Биз кўп ишлаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Атлетико»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Футболчи ва мураббий сифатида дербидаги иштироки ҳақида
«Мураббий ёки футболчи бўлишингдан қатъи назар, бу — ҳамиша масъулият: мазкур буюк жамоада ишлаётган одамларда ҳамиша масъулият бўлади. Ҳозир эса мен мураббий сифатида масъулман. Дербида нима қилиш кераклигини биламиз, ўйинга тайёрмиз. Ла лиганинг яна битта ўйини ва 3 очколик ўйин».

Симеоне ва халқ жамоаси ҳақида
«Мен бунга аралашмайман. Лекин шуни айтишим мумкин, футболчиларим эрта туришади ва кўп ишлашади. Барча шундай режимда ишлайди. Агар одамлар бир жамоани бой клуб, иккинчисини халқ жамоаси деётган бўлсалар... мен буни муҳокама қилишни истамайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, менга "Реал" мухлисларининг фикри қизиқ. Улар футболчилар билан фахрланишни истрашади».

Ўзига хос ўйин ҳақида
«Йўқ, бундай ўйин эмас: эртага навбатдаги ўйинни ўтказамиз ва унда ғалаба қозонишни истаймиз. Бунинг учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Биз учун ҳеч нарса ўзгармади. Эртага қийин ўйин кутиб турганини биламиз. Биз кучли рақибга қарши ўйнаймиз, аммо рақиб ҳам шундай ҳолатда».

Тибо Куртуа ҳақида
«Биз бир қайиқдамиз: сафимизда 25 нафар футболчи бор ва мен уларнинг барчасига ишонч билдираман. Ўйинчилардан талаб қиладиган ягона нарса — уларнинг барчаси ўйинга тайёр бўлсин. Аммо майдонга 11 футболчи тушади. Қоида шундай».

«Атлетико»нинг қайси футболчиси «Реал»нинг асосий таркибида ўйнаган бўларди?
«Бир неча йиллардан бери менга бу саволни беришади. Мен эса бунга жавоб бермайман: ихтиёримда энг кучли таркиб йиғилган. Бунга ишончим комил. Мен фақат улар ҳақида ўйлайман, лекин бошқаларга ҳурмат билан қарайман».

Ҳаракатчанлик ҳақида
«Бу борада хавотирга тушаётганим йўқ. Биз яхши тайёргарлик кўриб, яхши ўйин ўтказишни истаймиз. Ўйин қийин бўлишини биламан. Ўйинда нафақат ҳаракатчанлик, балки кўп жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга бўлади».

Эден Азар ҳақда
«Унинг қандай ўйинчи эканини биламиз, у истаган пайтда ўзини кўрсатиши мумкин. Албатта, барча ундан кўп нарса кутмоқда. Биз эса уни қўллаб-қувватлаймиз. Биз ўйиндан ўйинга босқичма-босқич ҳаракат қиламиз. Ишончим комил, Азар биз хоҳлаган ўйинчига айланади.

Мавсумолди йиғинида 3:7 ҳисобидаги мағлубият ҳақида
«Унинг бу галги ўйинга алоқаси йўқ».

Дербидаги муваффақият калити ҳақида
«Ўйиннинг боришга кўп нарса таъсимр қилади. 90 дақиқа давомида ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Нима юз беришидан қатъи назар, концентрацияни сақлаган ҳолда нима қилишимиз кераклиги ҳақида ўйлашимиз лозим».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 08:59, 28.09.2019.
Ўқилди: 4351 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.