Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

Маҳмуд Муродов: "Дадам автоҳалокатга учраганларида 15 ёшда эдим"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Маҳмуд Муродов катта тезликда машхурликка эришаётгани қувонарли холат. Таниқли “UFC RUSSIA” канали журналисти ҳамюртимизни жангдан олдин саволга тутди. Асосан Муродовнинг UFC келиш тарихи ҳақида бўлган саволлардан иборат  интервюни эътиборингизга тақдим этамиз.

UFCгача босиб ўтган йўлинг ҳақида? Яккакураш спорт турлари билан шуғулланишни қачон бошлагансан? Чехияга қандай келиб қолдинг?

Мен Тожикистонда туғулганман, кейинчалик уч ёшга тўлганимда Ўзбекистонга кўчиб келганмиз. Дадам автоҳалокатга учраганларида 15 ёшда эдим. 18 ёшимда Россияга ишлагани кетдим. У ерда бир мунча фурсат бўлгач, яна  Ўзбекистонга қайтдим. Ўша пайтлари 20 ёшда эдим. Ортга қайтгач ҳаммасини ўзгартиришга қарор қилдим. Бу орада жанговар САМБО бўйича машғулот ўтказишдан тўхтаганим йўқ. Биласизми, бизда ММА у қадар яхши ривожланмагани учун, Чехиядан таклиф тушгани заҳоти кетишга қарор қилдим. Чехияга 2011-йилнинг ноябр ойларида кўчиб ўтдим. Ҳозирги ва аввалги мураббийларимнинг Назарига тушмагунимча тинимсиз ҳаракатда бўлдим. Аввалига ярим профессионал жангларда дебют қилган бўлсам, орадан 3 ой отиб профессионал жангларда иштирок этишни бошладим. Очиғи Чехияда ҳам машғулотлар билан биргаликда тинимсиз меҳнат қилдим. Қурилишларда ишладим, идиш-товоқ ювишга тўғри келган пайтлар ҳам бўлди. Ҳозир эса, шу ердаман. Ўзбекистонлик илк UFC жангчиси эканлигимдан мамнунман.

Спортни ташлаб кетиш ҳақида ўйлайдиган даражада оғир кунларинг бўлганми?

Яшириб ўтирмайман, овқатланиш ва машғулотларга бориш учун ҳам пулим қолмаган пайтлар бўлган. Ана шундай кунлардан бирида мураббийимнинг олдига бориб спорт билан шуғулланмоқчи эмаслигимни ва қурилишда ишлаш учун бошқа шахарга кетмоқчилигимни айтганман. Очиғи ўша даврларда нима қилишни билмай қолган эдим.Мураббийим: “сен  кетма, яхшиси мен сени тансоқчи сифатида ишга киришингга ёрдам бераман. Бундан ташқари, спорт билан шуғулланишда давом этасан”,-деган эди. Спортчи учун энг қийини вазн ташлаш пайтида бўлса, керак. Ҳаммасидан чарчаб кетасан ва барчасига қўл силтагин келади,бироқ ҳозир ўзим истаган вазнга тушиб олишда ортиқча қийинчилик сезмаяпман. Эндиликда бу менга муаммо эмас.

Проф жангчи бўлиш мушкулми ёки қурулишда тер тўкиш?

Биласанми, қурулишда ишлаган одам ҳаётда бирор нарсага эришиш ва ҳеч бўлмаса оч қолмаслик ҳақида ўйлайди. Профессионал жангчи эса, нима танавул қилиши, қандай либос кийишини ўзи танлаши мумкин. Энг муҳуми ўзинг севгам машғулот билан банд бўлишинг мумкин. Тўғриси, қурулиш менинг севган машғулотлар сирасига кирмайди. Бу жон сақлашнинг бир йўли.

Флойд Мейвезер билан қандай танишгансан?

Бундан 4 йил илгари у Прага шахрига меҳмон сифатида учиб келди. Меннинг Прагада тансоқчилар ҳизматини таклиф қилувчи агентлигим мавжуд. Биз айнан Флойдни қўриқлаш вазифасини олган эдик. Унинг Прагага келишини ташкиллаштирган инсон мени Флойд ва унинг мененджери ўтирган хонага таклиф этди. Бордим. Тор хона. Чамаси 5 киши суҳбатлашиб ўтирибти. Флойд менга қарата бош бармоғини юқорига ишора қилди. Аввалига тушумадим, кейинроқ унинг шахсий тансоқчиси қайси спорт тури билан шуғулланишим ҳақида сўради. Мен уларга ўз жангларимни кўрсатдим. Шу йўсинда Флойд билан яқин бўлиб кетдик. Кейин у Москвага мени ўзи билан олиб кетди. У ерда ингилиз тилдан таржимон ва Флойднинг дўсти сифатида омма олдида пайдо бўлдим. Ўша саёҳатдан сўнг, у мени Америкага таклиф қилди. Шундай қилиб дўст бўлиб қолдик. У мен ҳақимда пост қолдиришини айтганида ишонмаган эдим. У сўзидан чиқди, мен эса бундан хурсандман (кулади) Менимча айнан унинг ҳизматлари эвазига мен UFC даражасига кўтарилишга муваффақ бўлдим.

Кимгадир «вызив» ташлаш режангда борми?

Йўқ мен ҳеч қачон бундай қилмаганман. Шундай бўлсада, UFCда яхши иштирок этишни истаяпман. Асосийси жангларни чиройли тарзда ғалаба билан якунлашни ният истайман. Мен шунчаки, ўзимни барчага танитиб қўймоқчиман. Ўйлашимча бу қўлимдан келади.

Мухлисларга мурожаат

Мен UFC даги илк ўзбек эканлигимдан хурсандман. Бундан ташқари, бутун ўрта Осиё мени қўллаб-қувватлаб тургани менга куч бермоқда. Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистондаги барча мухлисларимга ўз минаддорчилигимни билдирмоқчимн. Айнан улар мени янгидан-янги ғалабалар учун руҳлантириб туришибди.

Манба: UFC RUSSIA
Киритилди: 00:26, 29.09.2019.
Ўқилди: 6850 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.