Кириш Регистрация

Рамос: «Атлетико» вазият яратиш учун бизга имкон бермади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания Ла лигасининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган «Атлетико»га қарши ўйин (0:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Атлетико»га қарши ўйинлар ҳамиша катта куч талаб қилади. Уларга қарши ўйнаш қийин. Шунинг учун энг камида гол ўтказиб юбормаслик муҳим аҳамиятга эга эди. Бундан ташқари, вазият яратиш қийин бўлди. Боиси, улар бизга кенглик беришмади. Биз якуний натижадан қониқиш ҳосил қилмадик. Биз 3 очкони қўлга киритмоқчи эдик.

Ўйлашимча, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ҳакам билан тортишув борасида тўхталадиган бўлсам, рақиб жамоа кўп қоида бузган бўлса-да, биз кўп огоҳлантириш олдик», – деди Рамос.

As тарқатган хабарга кўра, баҳсли вазиятларнинг бирида Рамос ҳакамни ҳақорат қилди, аммо ҳеч қандай жазо олмади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 10:40, 29.09.2019.
Ўқилди: 6901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик