5 октябр куни Мадридда "Реал" ва "Гранада" ўртасидаги Испания чемпионатининг 8-тур учрашуви бўлиб ўтади.
"Реал" сардори Серхио Рамос асосий таркибда майдонга тушди. 33 ёшли испаниялик футболчи учун бу ўйин Испания чемпионатидаги "Реал" учун 427-бўлди.
Ушбу кўрсаткич билан Рамос клуб тарихида Франсиско Хентони ортда қолдириб, 6-ўринни эгаллади.
Ла Лигада "Реал" учун кўпроқ ўйинларни фақатгина Фернандо Йерро (439), Сантильяна (461), Икер Касильяс (510), Мануэль Санчис (523) ва Рауль (550) ўтказган.