Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ғалаба! Хайрият! Аммо...

Баҳо:
+-1 | -

Ниҳоят, биз интиқиб кутган ўйин ҳам якунланди. Терма жамоамиз янги мураббийи билан кетма-кет иккинчи расмий ўйинда зафар қучди. Сингапурни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик.

ИЖОБИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Бугунги ўйин ҳам кўплаб хулосалар чиқаришимизга сабаб бўлди. Аввало, Вадим Абрамовнинг мураббийлик имзоси, салоҳияти сезилди. Яъни биринчи ўйинда майдонга тушмаган Одил Аҳмедовни иккинчи ўйинда асосий таркибда майдонга ташлади. Чунки мантиқ оддий: Сингапур Ямандан кучлироқ, демак, тажрибалироқ, ўйинни бошқара оладиган футболчи керак эди. Одил бу ишни қойиллатди.

Аввало, вақтлироқ урилган гол ишимизни осонлаштирди. Аҳмедовнинг тажрибаси эвазига жарима зарбасидан киритилган гол рақибни очилишга мажбур этди. Таъкидлаш керакки, Элдор камида учта яққол вазиятдан фойдалана билмади, акс ҳолда ҳисоб йирик кўриниш оларди. Лекин ҳужумчимизни кечирса арзийди, шундоғам иккита гол урди у. Ҳа, Европа футболининг ҳавоси сезиляпти Элдорда.

Бизни қувонтирган жиҳати, танаффусда Вадим Абрамов шогирдларга керакли кўрсатмаларни бера олди. Негаки иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Тажовузкорроқ ўйнадик. Шу ўринда Абрамов шогирдларига бироз эҳтиёткорроқ, жароҳатдан ҳимояланиброқ ўйнашни топширгандек туйилди. Ахир олдинда бизни Саудия Арабистони билан мураккаб ўйин кутиб турибди. Абрамов арабларнинг кучини яхши билади.

Абрамов келганидан кейин терма жамоамизда ноодатий ҳаракатлар сезила бошлади. Футболчиларимиз ижросида кутилмаган тўп узатишлари, ноодатий зарбаларни кўряпмиз. Айниқса, Элдорнинг иккинчи голида Икром Алибоевнинг узатмаси шунчаки шедевр бўлди. Бу ҳам ижобий ҳолат.

САЛБИЙ ТОМОНЛАРИ

Футболчиларимиз биринчи бўлимда гол урганидан кейин анча сустлашиб қолишди. Буни биринчи бўлимдан кейин ёзган мақоламизда ҳам айтиб ўтдик. Токи танаффусга қадар давом этган сусткашликдан рақиб фойдаланди ва гол уриб кетди. Аммо иккинчи бўлимда ҳаммаси жойига тушди.

Камчиликлар кўп. Биринчиси — футболчиларимиз чарчагандек кўринди, жисмоний ҳолати у қадар яхши эмас. Кўп бора тўпни секин узатиш натижасида рақибга олдириб қўйдик. Демакки, жисмоний ҳолат бўйича жавобгар мураббий яхшироқ ишлаши лозим.

Иккинчиси — совуққонлик етишмаяпти. Хусусан, Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатларида қандайдир қатъиятсизлик сезиляпти. Зарба бериш керак бўлган пайтда узатади, узатиш керак бўлган пайтда эса бесамар ҳаракатлар. Бу ҳолат битта Машариповда эмас, бошқаларда ҳам сезилди. Абрамов футболчилардаги ана шу иккиланишни, беқарорликни бартараф этиши лозим.

Учинсиси — тезкорликнинг етишмаслиги. Футболчиларимиз ҳужумга ўтган пайтда тўпни олдирганда ортга қайтишда тезкорлик етишмайди. Бугун сал қолса Сингапур ана шу камчилигимиз учун жазоларди. Хайриятки, ҳаммаси ижобий якун топди. Аммо Саудия Арабистони термаси бундай хатоларни кечирмайди. Араблар тезкор футболни хуш кўради, ҳозирги ҳимоямиз эса бу борада жуда қийналиши табиий. Шу боис ё қарши ҳужум пайтида ортга қайтишга улгуриш керак, ёки бизникилар ҳужумга ўтаётганда орқада камида учта футболчи қолиши лозим (айниқса, Саудия каби кучли рақибларга қарши ўйинларда).

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун яхши ўйин ўтказдик, Абрамовнинг тактикаси, Абрамовча футбол яна ўз самарасини беряпти. Мураббий футболчиларни руҳлантира оляптими, ўйин сустлашган пайтда уни кучайтира оляптими, демак, у ўзи учун керакли хислатга эга, демак, футболчилар ва мураббий ўртасида яхши контакт бор. Бу эса футбол учун жуда муҳим. Айнан ана шу контакнинг ўрнатилмаганлиги Купернинг истеъфосига сабаб бўлгани бор гап.

Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин Абрамов юқоридаги ва биз эътибордан четда қолдирган бошқа камчиликларни бартараф этиши лозим. Чунки биз 3:1 ҳисобида мағлуб этган рақибни Саудия 3:0 ҳисобида енгган. Бу билан рақиб ўта кучли демоқчи эмасмиз, йўқ. Саудия Арабистони — биз учун чақилган ёнғоқ. Бу термани мағлуб этганмиз, илгари керак бўлса Ўзбекистондан қуйида юрарди бу терма. Шу боисдан қўрқмасдан, масъулият билан тайёрланиш керак. Умид қиламизки, Абрамов бу сафар ҳам керакли таркиб ва тактикани топа олади. Олға, “оқ бўрилар”.

 Низомжон ИСЛОМОВ

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:59, 15.10.2019.
Ўқилди: 17960 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.