Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

“Биз спорт тарафдоримиз” шиори остида флешмоб ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича 4 сентябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида соҳа тараққиёти бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берган эдилар. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Миллий олимпия қўмитасида самбо спортини ривожлантириш йўлида “Биз спорт тарафдоримиз” шиори остида катта флэшмоб ўтказилди.

Юзлаб спорт фидоийларини ўзида жамлаган ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт ташкилотлари фахрийлари кенгашининг аъзолари, Ўзбекистон самбо федерацияси мутасаддилари ҳам иштирок этиб, самбонинг юртимизда жадал суратларда ривожланаётгани, ўз навбатида, вакилларимизнинг халқаро мусобақаларда қайд этаётган юқори натижалари хусусида тўхталиб ўтишди. Куни кеча пойтахтимизда якунланган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг юқори савияда ташкил этилгани, терма жамоамиз эса умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритгани юқоридаги фикрларнинг яққол исботи бўлиб турибди.

Флешмобда катталар терма жамоаси, шунингдек, Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати қаҳрамонлари ҳам иштирок этишди. Айниқса, майдонда ўз маҳоратларини намойиш қилиб турган ёш самбочиларнинг ажойиб ҳаракатлари ҳеч бир инсонни беэътибор қолдирмади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:44, 15.10.2019.
Ўқилди: 1469 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.