Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Оксана Чусовитина: “Мақсадим – олимпиада чемпионлиги”

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: СПОРТ

Ўтган ҳафтада Германиянинг Штутгарт шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва бирйўла икки атлетимиз келгуси йил Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди.

Гарчи вакилларимиз дунё биринчилигида совриндорлар қаторидан жой олишолмаган бўлса-да, олимпиада ўйинларига лицензия берувчи ўринлардан жой ола билишди.

Бугун эрта тонгда ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтиб келдилар ва уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари томонидан кутиб олинди.

“Гарчи мусобақада ғолиб бўла олмаган бўлсамда, ўз натижамдан ҳурсанд бўлдим. Чунки мен Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритдим. Менинг асосий мақсадим Токиода бўлиб ўтадиган Олимпияда ўйинларида ғолиб бўлиш” – дейди Оксана Чусовитина.

Шу тариқа ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритмоқда.

Бу эса ўзбек ва жаҳон спорти тарихи учун улкан муваффақият демакдир. Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Оксана Чусовитина ва Расулжон Абдураҳимовни қўлга киритилган Олимпиада йўлланмалари билан чин дилдан муборакбод этиб қолади. Шу тариқа Токио Олимпиадасига лицензия олган спортчиларимиз сони 10 нафарга етди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 20:12, 15.10.2019.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.