"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан таққослашлари ҳақида гапириб ўтди.
"Месси ноёб. Агар кейинги 15 йил давомида ҳар мавсумда 50-60 та гол урсам, таққослаш ҳақида гапиришингиз мумкин. Аммо ҳозир, мен билан Роналду ёки Месси ҳақида гаплашманг! Мен бу ҳақда эшитишни хоҳламайман.
Мен ўзимни қадрламайман деб айтаётганим йўқ, лекин бу икки йигит 15 йилдан бери шундай қилишмоқда. Бунга эришиш учун кўп вақт талаб этилади, аммо мен ўсиб боряпман ва ҳар йили ўз кўрсаткичларимни яхшиламоқчиман. Агар 10-15 йил давомида жуда кўп гол ура олсам - бу яхши. Аммо бу фақат дастлабки қадамдир », - дея Стерлингнинг сўзларини келтирди DailyMail нашри.