Кириш Регистрация

Андрей Канчельскис: «Медаллар учун курашиш имкониятимиз бор»

Баҳо:
+ | -

Cуперлига 23-туридан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган мазкур жамоалар ўртасидаги баҳснинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори.

Ушбу учрашув арафасида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис бўлажак ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бўлажак баҳсга тайёргарлик жуда яхши кечмоқда. Шуғулланяпмиз, машғулот ўтказяпмиз. Бу Суперлигада ФИФА кунлари муносабати билан юзага келадиган катта танаффус олдидан сўнгги ўйин бўлади. Шу боис, йигитларда иштиёқ анча юқори ва “Насаф” устидан ғалаба қозониб, танаффусга юқори кайфиятда чиқиб кетишни ният қилганмиз.

— Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Насаф” “Навбаҳор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубок баҳсларидан чиқариб юборганди. Бўлажак ўйинда шогирдларингиз ўша мағлубият учун ҳам реванш олишадими?

— Ўша пайтда жамоани мен бошқармаганман ва шу боис, реванш борасида ҳеч нарса дея олмайман. Мақсадимиз эса жорий мавсумни муносиб тарзда якунлаш. Бу йилги миллий чемпионат баҳсларига якунланишига бор-йўғи 4та тур қолди ҳамда бўлажак учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашмоқчимиз.

Олдимизда максимал вазифа турибди, яъни қолган барча баҳсларда ғалаба қозониш. Буни эса айнан “Насаф”га қарши кечадиган ўйиндан бошлаш керак.

— Сизнингча, “Навбаҳор”да совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти борми?

— Албатта, назарий жиҳатдан жамоамизда медаллар учун курашиш имконияти бор ва буни амалга ошириш учун сўнгги паллагача ҳаракат қиламиз. Футболда эса ҳамма нарса юз бериши мумкин. Аммо бунга кўп эътибор қаратмай, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз ҳамда қолган баҳсларда зафар қучишимиз шарт.

Совриндорлар сафидан жой олиш йўлидаги илк ғалабани эса қаршиликларга қарши кечадиган учрашувдан бошлашни ният қилганмиз. Ютуқлар эса аста-секин давом этаверади. Умид сўнгги паллада ўлади ҳамда медаллар учун охиригача кураш олиб борамиз.

Мухлислар эса “Навбаҳор”ни доимгидек, муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани. Йигитлар уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:20, 29.10.2019.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик