Ҳозирда ўзи иштирок этадиган мусобақаларнинг барчасида чемпионлик учун кураш олиб борадиган клубларнинг йирик ҳисобдаги мағлубиятлари доиммо катта сенсация сифатида қабул қилинишига кўникиб қолганимзга анча бўлди. Шундай бўлсада, бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Хўш ҳозирги етакчи клубларнинг энг йирик ҳисобдаги мағлубиятлари қачон ва кимга қарши учрашувларда қайд этилган? Бугун ушбу саволга жавоб топишга уруниб кўрамиз.
«Реал Мадрид»
Ҳозирда бунга ишониш қийин бўлсада, «қироллик клуби» 1929/30- йилги мавсумларда «Эспаниол» жамоасига 1 : 8 ҳисобда мағлубиятга учраган. Бундан ташқари, янги асрда (2010/11-йилги мавсумда) ушбу клуб ўзининг азалий рақиби саналадиган «Барселона»дан жавобсиз беш бор тўп ўткаазиб юборишга мажбур бўлгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган. Жозе Моурино бошчилигидаги Мадрид клуби ўша учрашувда қанчалар урунмасин, Католония клуби олдида ожиз қолган эди. 21-асрда Гвардиоланинг «Барселона»сидан бошқа жамоа «Реал Мадрид»ни бундай ноқулай аҳволда қолдиришни уддалай олмагани эътиборга молик.
«Барселона»
Ушбу клуб дунёдаги энг кўп мухлисга эга жамоалардан бири саналсада, сўнгги йилларда «Рома», «Ливерпул» сингари жамоалардан 3 ёки 4 та жавобсиз тўп ўтказиб юбориши одатий холатга айланиб бораётгани ачинарли холат. «Барселона»нинг энг йирик ҳисобдагии мағлубиятига анча йиллар бўлганига қарамай, ҳисоб эсда қоларли даражада йирик бўлган. 1930/31-йилги мавсумда ўз уйида «Атлетико Билбао» жамоасидан 12 та тўп ўтказиб юборган «Барса» атиги бир дона гол билан жавоб беришгагина ўзларида куч топишган. 21-асрга келиб жамоа ўз даржасини янги босиқчга олиб чиққан бўлсада, бир неча бор 4 : 0 ҳисобидаги мағлубиятларни қабул қилиб олишга мажбур бўлган. Шунга қарамай, 2012/13-йилги мавсумда ушбу клуб янги асрдаги энг шармандали мағлубиятини тан олишга мажбур бўлган. ЕЧЛ доирасида «Бавария»га қарши ўтган ярим финал ўйинларида клуб умумий ҳисобда 7 бор дарвозасидан гол олиб чиқишга мажбур бўлганиии билан эмас, немис клуби олдида ожиз қолгани билан барчанинг ёдида қолган. Мюнҳенда бўлган ўйинда 4 та тўп ўтказиб юборган клуб ўз уйида ҳам 3 бор гол ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Айнан ўша икки ўйинда «Барселона» жуда заиф кўринган, жамоанинг яна қайта оёққа туришига ҳеч ким ишонмаган эди.
«Ливерпуль»
Ангилянинг энг номдор клубларидан бири саналадиган «Ливерпуль» ўта аламли мағлубиятларни бошдан кечиришга мажбур бўлган. Тўғри, клуб 20-асрда бир неча бор йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсада, энг аламли енгилишлар 21-асрга келибгина содир бўлган десак, адашмаган бўламиз. 2014/2015- йилги мавсумда Брендан Рожерс бошчилигидаги «қизиллар» АПЛнинг аутсайдерлари қаторидаги «Сток Сити»дан 6:1 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олишган учрашув Стивен Жеррарднинг хайрлашув ўйинига тўғри келиб қолгани ачинарли. Ўша оқшомда «Ливерпуль» томонидан киритилган ягона голга муаллифлик қилган Стивен ҳам жамоасининг янги асрдаги энг шармандали мағлубиятини қутқариб қола олмаган эди. Шуниндек, ушбу клуб орадан 2 йил ўтиб Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити»дан жавобсиз бешта тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлишганини ҳам унутмаслик лозим. Юрген Клоппнинг фаолияти давомидаги энг йирик ммағлубиятлардан бири саналадиган ўша учрашувдан сўнг, немис мутахассиси тегишли хулосаларни чиқарди ва ўтган мавсумда ЙЧЛда ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Шунингдек, ушбу мавсумда АПЛ ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб тургани эътиборга молик.
«Манчестер Юнайтед»
«Қизил иблислар» ўзининг улкан тарихи мобайнида атиги 3 бор ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлган ва уларнинг барчаси 7 : 0 ҳисобидаги ўз якунига етганига ишониш қийин. «Манчестер Юнайтед» 1925/26-йилда «Блекберн» жамоасидан жавобсиз 7 та тўп олиб чиққан бўлса, орадан 4 йил ўтиб «Астон Вилла»дан ҳам ҳудди шундай ҳисобда мағлуб бўлган «Манчестер Юнайтед» ўша мавсум сўнггида Чемпионшипга йўл олишга мажбур бўлган ва ўзи учун ноодатий двизионда (Вулвурҳемптон) ҳам бир 7 : 0 ҳисобда мағлуб бўлгани кишини ҳайратлантирмай қолмайди. Шундай бўлсада, клуб мухлисларининг фикрича жамоа тарихидаги энг аламли мағлубият 21-асрда бўлиб ўтган учрашувда амалга ошган. 2011/12-йилги мавсумда клуб ўз уйида «Манчестер Сити»дан 1 : 6 ҳисобида аламли мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлган эди.
«Ювентус»
Ҳозирда ушбу клуб Италияда ўз яккаҳонлигини ўрнатган бўлсада, тарих бу жамоанинг бир неча бор йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига гувоҳ бўлган. Узоқ ўтмишда (1912-йил) «Торино» жамоасидан жавобсиз 8 та тўп ўтказиб юборган «Кекса сениора» янги асрда қолганларга нисбатан анча ишончлироқ кўринган. Янги асрда ушбу клуб бир бор «Рома»га (2004-йилда) 4 : 0 ҳисобида енгилган бўлса, 2000-йилда «Селта»дан ҳам шундай ҳисобда мағлуб бўлишдан бошқа чора топа олмаган.