Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Зинченко билан қизиқарли интервью

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина «Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Зинченко Россиянинг «Оспорте» канали учун интервью бериб ўтди. Ўзгача услубда ўтган суҳбат жароёнидан украиналик футболчи кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

Карлос Тевез Манчестер шахрини зерикарли деб атаган эди. Сенингча ҳам шундайми?

ОчиғИ унинг сўзларига юз фоиз қўшиламан. Дарҳақиқат, Манчестер жуда тинч ва сокин шахар.

Кунинг қандай ўтади?

Эрталаб уйғонишим билан машғулотларга йўл оламан. Ҳар куни ҳар хил вазиятлар бўлгани учун куним бир меъёрда ўтмайди, бироқ кун давомида деярли 6 соатга яқин вақтим машина ичида ўтади.

Уйингда футболчиларнинг суратлари илинган девор борми?

Ёшлигимда Андрей Шевченко ва Роналдинонинг суратлари ҳонамда турар эди. Мен футболга айнан Роналдинонинг ўйинларидан завқланиб кириб келганман.

Сен «FIFA»ни ёқтирасанми ёки «PES»ни?

Бу саволга ўйлаб ўтирмай «ФИФА»деб жавоб бераман.

Гвардиолани бир сўз билан таърифла

Инқилоб!

«Манчестер Сити» клубида юлдузлар жуда кўп.  бундай йигитлар билан чиқишиб кетиш учун «авторитет» керак бўладими?

Тўғри, жамоага кўникиб кетгунимча муаммолар бўлган, бироқ асосийси жамоадошларим ҳам оддий инсонлар. Энг муҳими ҳозирда алоқаларимиз яхши. Ўйлашимча, барча нарса ўз ўрнига тушиши учун вақт ва сабр талаб этилади.

Сени йиғлатган фильм қайси?

Тўғриси, кино томоша қилаётганда йиғлаб юборадиган одатим бор (кулади). Мен «Хатико» фильмини бир неча бор томоша қилган бўлсамда, ҳар сафар таъсирланганман.

Сен кўрган энг қизиқарли сериал?

«Панжара ортида» сериалини бир нафасда кўриб чиққан эдим.

Агарда футболчи бўлмаганингда, қайси соҳада фаолият олиб борган бўлар эдинг?

Реп йўналишида куйловчи қўшиқчи бўлар эдим.

«Манчестер Сити»да энг олифта йигити ким?

Николос Отаменди. У ўзгача кўриниш мақсадида ёзда ҳам қишки бош кийимларни кийиб олади.

Нимани кўпроқ сўгинасан?

«Уфа» жамоасидаги дўстларимни, жамоамизни, шовқинли бозорларни, ҳамма-ҳаммасини соғинаман.

Сенинг ижтимоий тармоқларингда Раҳим Стерлингни мушук бўлишга мажбур қилган видеороликлар кўп. Раҳим бу видео роликларни ижтимоий тармоққа жойлаганингдан хафа бўлмайдими?

Албатта, йўқ. Гап шундаки, биз кўпинча биргаликда видео ўйинларин ўйнаймиз ва ютқазиб қўйган инсон рақибининг айтган вазифасини бажаришга мажбур бўлади. Мен ҳазил тариқасида бир неча бор Раҳимни ит ёки мушукка «айланишини» истаган эдим. Тоғриси, у менинг жамоадаги энг яқин дўстим. У бундай ҳазиллардан сира хафа бўлмайди, имкон топди дегунча мен билан ҳам ҳазиллашади.

«Манчестер Сити»да урфга кирган ҳазил қандай?

Бу машғулотлардан сўнг, бирор бир футболчини муздек ҳовузга итариб юбориш. Кўпинча Бернардо Силва ушбу ҳазилдан жабр кўради (кулади)

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:16, 02.11.2019.
Ўқилди: 3543 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.