Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотини ўтказди. Унда хужумчи Игорь Сергеев шамоллаганлиги сабабли қатнаша олмади.
Кейинчалик ушбу футболчи ҳам терма жамоа йиғинига қайтиши кутилмоқда. Шунингдек ўз клублари ихтиёрида бўлган бир неча легионерлар ҳам кейинроқ терма жамоага келиб қўшилади.
Терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотогалереяни томоша қилинг.
Суратлар муаллифи: Жалолиддин Қобилжонов